Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

assassin1БЕШИНЧИ БОБ

20 АСРНИНГ ОХИРИ

Нилуфар ўзига келганда қаерда эканлигини билолмай қолди. Атроф зимистон, қўланса ҳид димоғига урилмоқда. Негадир кўнгли айниб, ичидан бир нарса томоғига тиқилиб келмоқда. Нима гап? Туш кўряптими? У ҳеч нарсани тушуна олмади. Бутун вужуди худди қум солинган қопларнинг остида қолган каби қимирламас ҳолда эди. Кўзлари ачишгани боис ишқамоқчи бўлди, шундагина қўллари орқасига боғлаб қўйилганини ҳис қилди. Юраги шувиллаб кетди. Бирдан чақмоқдек ялт этган нарса унинг хаёлларига Рустамнинг сиймосини михлади.
Нилуфар кейинги кунларда қийин вазиятга тушиб қолганди. Ота-онаси ҳам Махфират холанинг гапига қўшилиб, унга босим ўтказа бошладилар.
-Қиз бола вақти етганда эрга тегиши керак, кейин кеч бўлади,-дерди онаси.
Отаси ҳам фақат тўйга тайёргарлик ҳақида гапира бошлаганди. У эса Рустам ҳақида ўйларди. Рустам нимаси биландир унинг юрагига кириб борганди. Аммо Рустамни ҳали тўла билмаётгани, унинг феълидаги оғирлик, кичик нарсаларга ҳам жиддий эътибор билан қараши, хушчақчақ эмаслиги ва бошқа нарсалар ҳам унга тинчлик бермасди. Аммо қандайдир таъсир кучи бор эди. Бувисининг уйига борса, Рустамнинг ана шу таъсир доирасидан чиқа олмаслигини биларди. Шу сабабдан бормасликка қарор қилди. Ҳеч бўлмаганда бир ҳафта ёки икки ҳафта уни кўрмайинчи нима бўлади, деб ўйлади. Бир умр бирга яшаши керак бўлган одамни яхшироқ билгиси келарди. Continue reading