Асадулла Яккабоғли

adabiyotШОИРЛАРИ АЛЛА АЙТГАН ЭЛ
Хар бир санъаткор исёнкор услуб ёрдамида -гарчи бу камдан кам дахоларга насиб этсада -уз бадиий дунёсини ва унинг конунларини яратади.Шоирлар,- деган эди Шелли – дунёнинг тан олинмаганконун чикарувчиларидир. Албер Камью.

Куллук кил демасман, Юрт тупрогин уп,
Унга куллар эмас, фидолар керак,
Уни сену мендек шоирлари куп
Буюк элга энди дахолар керак. Эркин Вохид.

Эсингизда булса, “Озодлик”да бир неча талабаларнинг давримиз шоирлари хакидаги мулохазалари эълон килинганди. Уларнинг фикрларида катта истеъдод эгалари булмиш шоирларимиздан озгина гина-гудуратми ё упкалашдек оханг бор эди.
Эй, укахонлар, бекорга хафа буласизлар, ундан кура кар ва лол булиб, эсон омон укишларингизларни битириб олмайсизларми? Сизлар замонамизнинг “камтарин” шоирларига катта талаблар куяяпсизлар.
Ха, хуп-хуп. Гапларингизни сезиб турибман. Шу сиз айтаётган бошка жойларда тезлик билан сосиалистик сиёсий-иктисодий тузум хам инкор килинди-да. Сабаб дейсиз, ха энди хамма сабабни шурлик ёзувчи шоирларга, олимларга олиб келиб тункайвермаслик керак.
Битта-иккита бетгачопар, нафи зарарини билмайдиган шоир, ёзувчи, олим уз мамлакати хаётини янги узанларга солиб юборишда хакикатдан хам, эхтимол хатто баъзи сиёсатчилардан хам купрок туртки бера олди.
Билиб турибман, мисол сифатида Чингиз ога Айтматовни айтишларингиз мумкин. Аввало, Айтматов совет ёзувчиси эмас эди. Аввалдан хам бузмакоррок одам эди. Ишонмасангиз яна кайта укиб чикинг, у яратган “настояший коммунист” образлари аслида соcиалистик тузумнинг жирканч тамонларини очиб берганлигини гувохи буласиз. (Кулликка карши исён этган бу зот, бизнинг Эркин Вохид ва бошкаларимиз каби, энди кандай килиб кулликни мадх этиш даражасига тушиб колганини алохида сухбат килишимиз кераклиги айри масала.)
Биз эса сиёсий-иктисодий ислохотларни “хукмлар укилур сенинг номингдан, тарихлар тукилур сенинг номингдан” деганларидек, энг аввало, халк манфаатларини уйлаб, боскичма-боскич амалга оширсакми, оширмасакми, деб уйлаб турибмиз. Шундай экан, халкни аллалаш буйича “спеcиализаcиялашган” узбек совет шоирларини кандай килиб бирданига халкни уйготувчи яловбардорларга айлантириб булади?
Кани, каерда “шоир жамиятни олга бошловчи одам, у жангчи фидойи, келажак хизматкори”, деб ёзиб куйилган. Уша конунни менга курсатинг, курсатгандаям “подзаконний актлари” билан курсатинг, десам хам булардию, келинг бироз жиддийрок булайлик.
Тарихга назар ташласангиз, сон-саноксиз шоирлар утганлигининг гувохи буласиз, аммо улар орасидан халкини, хак сузни ижтимоий мавкеидан, хатто азиз жонидан хам баланд тутганлари бармок билан санарли. Катта истеъдодли шоир дегани бу хали улуг шоир дегани эмас.
Уша бармок билан саналувчи шоирларгина улугликка дахлдордир. Сизлар булса “севимли” шоирларимизга халкаро стандартлар мезонидан келиб чиккан холда талаблар куяяпсизлар.
Келинг оптимистрок булайлик, ойнинг ун беши коронгу ун беши ёгду билан деганларидек (ахир оккан арикмиз!), худо хохласа, сизларнинг орангиздан улуг ёзувчилар, улуг олимлар, бир суз билан айтганда дахолар етишиб чикар.
* * *
Шоирлар хакида куча-куйдаги, гап-гаштаклардаги гурунглар ундан хам кизик. Маза килиб эшитасан, чунки гурунгларда чапараста булса хам эркин фикр. Энг мухими, гурунглар ойна, ойна булгандаям кишилар онги ва тафаккуридаги узгаришларни курсатувчи ойнага ухшайди. Масалан, биттаси бирон шоирнинг бир гузал шеърини макташдан бошлайди.
– У укагар, ёзиб куядида, эна-пенаси гуянда утганов шуни. Нима булгандаям худо берган одамда.
– У-ми? У Москвада укиган, шунинг учун зур ёзади-да! Нимага хозирги шоирлар уйтиб ёзолмайди? Мана гап каерда? – деб билагонлик килади яна биттаси.
– Кимди айтаяпсан, палонча палончаевди айтаяпсанми? А, у гирт алкаш эмиш. Ишонмасангиз Жовли домладан суранг, палончаевинг узи у ёкда турсин хили-хешигача ким булишини айтиб беради. Ичиб олиб кейин ёзаймиш. Ундай-бундай деймизу, ичиб олиб ёзмаса уйтиб ёзиб булмайди-да. Огайнилар шу аракда хам гап куп, – деб аракниям мактаб куяди бирови.
– Султонди каранг, ичмаган вактида куйдай ювош. Ичгандан кейин шер булиб кетади. Маст вактида таёк хам утмайди, огриган жойини хам билмайди. Санакул озрок кайф килса во-хо-хо, во-хо-хо деб кулади. – деб гапни гапга улайди яна бирови.
– Санакулвой кулма, нимага куласан? Бировнинг туйини бузма, хамма сенга караяпти десангиз, “хо, мустакил булиб колдик, елкамизга, кукрагимизга шамол тегаяпти”, дейди-да во- хо-хо, во-хо -холайверади.
Айникса Жура ака маст булса кизик булади, йиглайверади. Бахона тополмаса Брежнев бувани эслаб йиглайди, Брежнев бува эсига келмай колса Горбачёвни сукиб йиглайди.
Шундайин палонча палончаебинг хам узимиздай одам. Ичиб олиб ёзгани-ёзганда. Бундан 20 йил олдин обком секретарига багишлаб шеър ёзиб юрвуди. Кейин хор булиб, кечаги мактаган одамларини ёмонлашга тушиб кетди. Шу кайта-куриш даврида Рашидовни нималар дейишмади. Каримов Рашидовни яхши дегандан сунг кизармасдан, бузармасдан макташга тушиб кетишди. Шу 15 йилнинг ичида оз эмас, куп эмас уч марта бугун айтган, хозир айтган гапига мункир келишди-да, хозир ким узарга Каримовнинг номига хамду-сано укиб ялтокланишаяпти. Каримов катта-катта мажлисларда “мени мактаманглар”, деб уларнинг шомини кайтариб тургандай булса хам, мактаганларга орден-медалу унвонлар бериб тургани ялтокчиларга чин муносабатини шундоккина курсатиб куяяпти.
Худо рахматлик рус тили муаллимимиз Акрам Хасанович Батиев Пушкин хакида, Тургенев хакида гапириб, “шоирлар халкнинг виждони булади. Поэтому они небоятся! Талантом не становятся. Это правда. Талантни укиш биланда, тиришиш биланда ясаб булмий, талантни худой бера. Шулай булмаса филфакни битириб сомса сотиб юрмий едилар”, дегич эди.
Шуларни уйлаб Барок тевага, Амир Темурнинг купкарисига шоир палонча палончаеб хам келаякан деганда борувдим. Шоирни отга миндириб куйишибди. Халиям от жонивор куп эсли булади-да. Шу отнинг урнида Абди буванинг хангиси булгандами шуринг кургур узбек шоирсиз колайди. Шоир билан бир куришайин, деб отимди хайдаб якинлашдим. Кузи жойида эмас, огзидан суви окиб гилжайиб журубди. Унинг огзидан чиккан хидга мен маст булиб колдим. Шуринг кургур узбек, нахотки виждонинг шу булса, деб “настрайнам” тушиб купкарини хам ташлаб келдим.
* * *
Мухтарам дустлар, гурунгларда айтилаётган фикрларга кушилиш-кушилмаслик сизларга хавола. Менимча, шоирларга бундай талаблар куйишга хаккимиз йук, ахир улар хам узимизга ухшаш одам, худди сизу бизга ухшаб етмиш йил шайтоний таълимот соясида яшадигина эмас, уша шайтоний таълимотни иймон-эътикод даражасига кутариб урганишди, улуглашди. Коммунистик таълимот бошкаларга озрок юккан булса бордир, аммо шоирларнинг хужайра-хужайрасига сингиб кетган. Хур булдик, деб гапиришаверади-да, киликларига, флюгерга ухшаб вазиятга караб гапиришларига эътибор беринг-а! Накадар советона. Бандасига хамду-сано укимок хам уша шайтоний таълимотдан мероску.
Кизиги шундаки, улар бугун иймон, эътикод хакида миллат хакида, мустакиллик хакида хаммадан кура купрок ва каттикрок бакирмокдалар. Шунинг учун хам улар ижод килишдан кура купрок ваъзхонлик килишмокдалар. Энг ёмони шуки, ёзган шеърлари нурсиз, аввалгидек жарангдор эмас. Нега? Иймон хакида умрида саждага бош куймаган шоир ёзган шеър бундан ортик булмайди. Улар мустакиллик хакида юраги ёрилгудек булиб ёзишмокда, миллат хакида, содда узбек хакида, унда йук фазилатларни хам унга тункаб ёзишмокда. Улар халкнинг елкасига офтоб, кукрагига шамол теккани хакида ёлгонни чиндай, чинни худо ургандай килиб ёзмокдалар. Шунинг учун хам халк уларга ишонмай куйган.
Факат сиёсатда, иктисодда эмас, хатто адабиётда хам шоир ёзувчиларимизнинг узларини тутишларида советлардан мерос булиб колган маддохлик ва хайбаракаллачилик керак булса аввалгидан хам бир даража юкори погонага кутарилиб, давом этилмокда.
Баъзан катта истеъдод сохиби булмиш шоирларимиз хакида гап кетганда уларнинг Узбекистон хакида, миллат хакида ёзган шеърларини 20-30 йил олдин ёзганликларини, у вактлар бундай шеър ёзмокка журъат этмок хавфли булганлигини алохида таъкидлаб, уларнинг канчалик куркмас ватанпарвар булганлигини хайрат билан гапирамиз. Гуё совет давридв Ватан хакида ёзиш таъкиклаб ташлангандек. Вахоланки, уша пайтларда Озарбойжон хакида озор шоирлари, Арманистон хакида арман шоирлари, Тожикистон хакида тожик шоирлари шеърлар ёзишган эди. Умуман, совет адабиёти маддохликка карши эмас, мад-дохлик кукрагини эмиб тил чиказган адабиёт эди.
Баъзан, АЛЛОХнинг неъмати булмиш катта истеъдодини кошик килиб кутариб юрган пашшадек кичкина одамларни куриб, ПАРВАРДИГОРнинг ажаб ишларидан хайратланиб иймон келтирасан киши.
Гуё шоирларимиз Ватанга, халкига мухаббати бенихоя эканлигини исботламокчи булаётгандек ким узарга мадхиялар ёзмокдалар.
Кунгиллар мулкининг султонлари! Бас килинг! Каштали сузларингиз партия-совет кушикларидек бадга уриб кетди. Нега бечора узбекнинг соддалигидан фойдаланиб бунча галдиратасиз. Айби соддалигими?! Инсоф борми сизларда узи?! Дунёда глобал иктисод кад ростламокда. Бу эса миллий давлатчилик мутлак тушунчасини нисбий тушунчага айлантириб ташлаяпти.
Ундан факат бир йул билан – кунгил хурлиги ва шахс эркинлигини таъминлаш билан – кутилиб колиш мумкин.
Бонг уринг, бонг уринг фурсат ёнмокда!
Марди-майдон, кукси осмонлигимизни биламиз, камимизни гапиринг, заиф томонларимизни курсатинг, дуст булсангиз ачитиб гапиринг, худди узбекнинг узидек содда шоир угли Аваздек: “Йук жахон мулкида биздек ожизу-бечора халк”, деб тугрисини айтаверинг, хафа булмаймиз.
Шоирга офаринбозликдан кура дардкашлик, уктамлик хатто бироз кайсарлик ярашади, худди “номер биринчи Узбекистон халк шоири” Турди Фарогийга ярашгани каби:

Бир калима хурматидин лек Ислом оти бор,
Мутлако кирдори хийла кофиристондир бу мулк.
Дурахду, тангчашму бесару яъжужваз,
Мухталиф мазхаб, гурухи Узбекистондир бу мулк.

Нахотки, Фарогий Ватанни севмаган? Менимча у “Хуббул Ватан мин-ал иймон”нинг маъносини бизларга караганда анча теранрок хис этган. Ха, улар хохласалар уз даврида хон саройларида катта мавкега эга амалдор булишлари мумкин эди. АЛЛОХнинг шундай илохий эхсони булмиш истеъдодидан фойдаланиб яшай олмаган, яшашни билмаган узбекнинг узидек содда шоирларидан кулманг, улардан айб изламанг, уларни айби йук, булса хам ягона айби шоирлиги, шоир булганда хам миллатининг, халкининг виждони даражасига кутарила олганлигидир.
Хаёлга толаман, агар Аваз Утар Узбекистон халк депутати булганда, советларга хос тула якдиллик ва хамжихатлик билан утаётган Олий Мажлис сессияларида узини кандай тутган буларди? Менимча у, бошимга кулфат тушса халк химоя кила оладими, ёки умуман халк шундай жасоратга арзийдими, деб савдолашиб хам утирмасдан минбарга кутарилган ва хеч булмаса:

Бу фалокатлар учун масъул булурсиз окибат,
Зулму истибдод ила миллатни вайрон этдингиз
Бир куни сургай Аваздек уйгониб ахли замон
Не учун миллатни сиз ер билан яксон этдингиз!
деган буларди.

Яккасарой
1998 йил

АСАДУЛЛА ОРТИҚОВ.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s