Ҳей, оғир кун ҳам Oллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!
Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!
Вашингтон, 1999 йил.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM |