Ўзгармаган мавзулар

АСАДУЛЛА  ОРТИҚОВ: ДАРЁ ҚИРҒОҒИ ИККИТА БЎЛАРМИШ

(УЧИНЧИ МАҚОЛА)

«Дафтар хошиясидаги битиклар» билан танишишда хакикий мухлисларга хос кизикувчанлик билан давом этамиз. Битиклардан бири «Конун» деб номланади ва унда хукук ва мажбурият хакида фикр юритилади. Тушинарли булмоги учун мазкур битикни тулигича келтирамиз: «Дарё киргоги иккита булиши бежизмас.унг киргок куласа хам, сул киргок куласа хам тошкин булиб офат руй беради.

Конуннинг киргоги иккита булиши хам бежизмас. Бири — хукук, бири —мажбурият. Хукук деган киргок куласа, инсон кулга айланиб , офат руй беради. Мажбурият деган киргок куласа, юрт талатуп булиб, офат руй беради…»

Хурматли халк ёзувчимизнинг хукук ва мажбурият хакидаги танишганимиз мулохазалари хам тоталитар, авторитар режимларга хос алимсокдан колган сафсата булганлиги учун хам у кишининг хcкукий савияларини хам накадар юксак эканлигини курсатиб турибдX.

Энг ёмон томони шундаки, худди мана шу кишиларнинг дунёкарашлари, фикрлашлари бугунги кундаги сиёсатимизда, конунларимизда уз аксини топмокда.

Кизиги шундаки , улар узларини пайгамбарлардан хам улуг деб билишади. Улар радио, телевидение ва матбуот оркали халкни тарбиялашади, халкка ургатишади, халкка уктиришади. Нафакат уктиришади, балки, хохласалар ранг-баранг ва хилма-хил фикрлашни талаб килишади, хохласалар шиддат билан бошлаган ура-ураларини кандай бошлашган булса шундай унутишади. Бирок на радио, на телевидение, на мамлакатдаги 500 дан ортик газета ва журналларнинг биронтасида хам уларни фикрларини инкор килувчи фикр, лоакал шубха билдирувчи фикр билдирилмайди. Улар бундан хечам ажабланишмайдилар. Чунки, улар хеч качон хато килишмайдилар.

Бу нафакат ёзувчининг, балки, Узбекистон халк депутатининг канун хакидаги мулохазаларидир. Ухшатишларини каранг. Дарёни киргоги иккита булармиш!

Поляк каламкаши Морек Новицкийнинг хукук ва мажбурият хакидаги мантикли мулохазалари кишида гуёки, тилда шуролар даврини бурукситиб сукаётганлари билан аслида акидаларига содик,хали-хамон могор босган гояларини узгартираолмаган акидапарастлар устидан ках-ках уриб кулиб ёзилгандек рух уйготади.

Келинг, энди Морек Новицкийнинг хукук ва мажбурият хакидаги мулохазалари билан танишайлик:

«Яна битта тез-тез учраб турадиган шубхасиз муаммо бор. Купчилик конституциялваримизда хукук ва мажбурият кетма-кет бир жойда келади. Олайлик, менинг хукукларим хакида Польша конституциясида нима дейилганлигини. У фукароларнинг хукук ва мажбуриятлари деб аталади. Хатто мактаб конунларида хам «укувчининг хукук ва мажбуриятлари» дейилади. Бундан агар сен мана «шу-шу» бурчларингни бажарсанг, биз хукумат сенинг хукукларингни кафолатлаймиз деган маъно уфуриб турибди. Бу эса, инсон хукуклари нуктаи-назаридан бориб турган сафсатадир! Нега? Менинг хукук ва эркинликларим мен инсон булганлигим учундир. У менинг инсоний кадр-кимматимдан келиб чикади. Ха, албатта менинг давлат олдида мажбуриятларим бор, бирок бу бутунлай бошка масала. Бу масалалар биз кандай давлат курганимиз ва унга кандай хукукларни берганлигимиз окибатидир. Бу ерда хеч кандай фалсафий асос булиши мумкин эмас. Ва мендаги хукук ва эркинликлар мажбуриятларимни бажариш, бажармаслигимдан катъий назар мавжуддир. Давлат кайсидир мажбуриятимни бажармаганлигим учун жазолаши мумкин. Бирок хукукни мажбуриятга хеч кандай алокаси йук».

Бу ерда изохга хожат булмаса керак.

Тавба, дарёнинг киргоги иккита булармиш.

2000 йил Декабр-2001 йил Январ.

ДАВОМИ БОР.

«Туронзамин» хазинасидан.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s