Ўзгармаган мавзулар

АСАДУЛЛА  ОРТИҚОВ: САДОҚАТ ЁХУД ТЕНТАКОНА ХАЙВОНИЙ СОДИҚЛИК
(ИККИНЧИ МАҚОЛА)

Бир гурунгда сухбатдошлардан бири аллакайси адибни «саводсиз ёзувчи» деганида «ёзувчи хам саводсиз буладими?» деб хайрон колган эдим. Дархакикат, истеъдодли кушикчи, истеъдодли боксчи, истеъдодли футболчилар орасида гирт саводсизлари булгани каби, ёзувчилар орасида хам саводсизлари буларкан. Саводсиз десак унчалик тугри булмас, хаётдан аллакачон оркада колиб кетган, уша тоталитар тузум догмалари рухида тарбия курган, тор дунё карашли акидапарастлар десак, Шуро давридан колган ва хамон уша догмаларга тула эски зилдек жомадонларини оркалаб юрган мохиятан Совет ёзувчиларимизнинг хурматини жойига куйган хам булардик.

Муносабат билдираётганисмиз «Дафтар хошиясидаги битиклар»дан бири – Садокат деб номланган. Матндан парча келтирамиз:

«-Бир куни уша подшо шикорга чикди. Ёнида кирк нафар йигити хам бор эди. Мен хам уларга кушилдим. Подшо учкур бир кийик ортидан от куйди. Хаммамиз унга эргашдик. Кийик чуккига караб югурди. Подшо хам унинг ортидан от суриб кетаверди. Бир махал кийик чукки тепасига етганида тубсиз дара устидан сакради-да, нариги чуккига утиб, куздан гойиб булди. Подшо ноилож жилов тортиб, отидан тушди. Терлаб кетган эди. Ёнидан румолча чикариб, пешонасини артмокчи булган эди, ногохон шамол келиб, румолчани дарага учириб кетди. Шунда кирк йигитнинг хаммаси узини тубсиз жарликка отди. Канчаси парча – парча булиб кетди. Канчаси майиб – мажрух булди. Омон колган бир йигит румолчани олиб чикиб, подшога топширди…

У юртда бундай йигитлар куп. Бунака юртни енгиб булмайди…»

Тавба! Арзимас бир румолча учун киркта навкирон йигитни жон фидо килишидек манкуртона садокатни хайратланарли жумартлик садокат тимсоли килиб тасвирлаш. Нима булганда хам бу ута жирканч. Ута искирт фалсафа.

Дунёкараш ва замон орасида богланиш бор дейишади.магар шундай булганида 19-асрда яшаган ёзувчига нисбатан 21-асрда сиз ва биз билан хамнафас ёзувчиниг дунёкараши кенгрок прогрессив рок булмоги керак эди. 19-аср америка ёзувчиси Марк Твеннинг ватанга садокат хакидаги мулохазалари билан танишайлик. У 19-асрда. Аникроги 1889-йилда ёзган «Янки ва Кирол Артур» романида ватанга садокат хакида шундай дейди. Матн парчаси: «Гап шундаки , мен Ватанга салокат деганда Ватанга булган садокатни тушинаман, унинг идоралари ва хукмдорларига эмас. Ватан бу —хукук. Мустахкам мангудир , Ватанни асраб-авайлаш,уни севиш, унга содик булиш даркор. Идоралари эса — ташки куриниш, устки кийимдек бир нарса, кийим эса эскириши , йиртилиши , нобоп булиб колиб, баданни киш , касаллик ва улимдан саклаш кобилиятини йукотиши мумкин. Латталарга содик булиш,, латталарни шарафлаш , латталар олдида куллик килиш , латта учун жон фидо этиш — бу тентакона содиклик , монархлар кашф этган хайвоний содиклик . Монархия билан гур, кушмозозор булаверсин бундай садокат. Иктибос тугади.

Хайратланарли томони шундаки, улуг ёзувчи Марк Твеннинг качонлардир айтган мутафакирона аник ва тиник фикрларидаги хакикий истеъдодларга хос исёнкорона рух сиёсий саводсиз ёзувчиларнинг монархияга хос алимсокдан колган маддахона каланги-касанги искирт догмаларига карши курашда давом этмокда.

Барибир унвонли Халк ёзувчимизни, эхтимол, булажак Кахрамон ёзувчимизни мендан хафа булмасликларини истардим. У кишини мен эмас, улуг Марк Твен аллакачон хаётдан оркада колиб кетганликда, хайратланарли даражада сиёсий саводсизликда айбламокда. Тугри, хар кандай ёзувчи Марк Твен , Кодирий ёки Чингиз Айтматов каби кенг прогрессив дунёкарашли булавермайди. Бирок ёзувчилик даъвоси бор, бунинг устига унвонларини туя тортолмайдиган Халк ёзувчисининг дунёкараши хеч булмаса, узининг савгодсизлиги билан мактаниб юрадиган Махмарайим буванинг дунёкарашидан кенгрок, илгоррок булмоги керак эмасми?

Узбекистон халк ёзувчимиз мана шу биз мухлисона кизикувчанлик билан мурожаат килаётган «Дафтар хошиясидаги битиклар»ида: «…ё мен узбек тилини унутиб куйдим, ё хаётдан аллакачон оркада колиб кетганман» деб хайрон буладилар. Таксир. Биринчи фикрингиз: «…ё мен узбек тилини унутиб куйдим,» деган шубхангизга кушилмайман. Сиз узбек тилини нафакат яхши биласиз, балки жуда равон ёзма нуткингиз хам бор. Айникса эртакни зур ёзаркансиз. Иккинчи «…ё мен аллакачон хаётдан оркада колиб кетганман» деган шубхангизга улуг санъаткор Марк Твендек одам кушилганда бошкаларга йул булсин. Хотирингиз жам булсин, ишонтириб айтаман бунга колганда Сиз тамомила хаксиз. Буни мана шу «Дафтар хошиясидаги битикларингиздаги мутафакирона фалсафий мулохазаларингиз хам тасдиклаб турибди.

2000 йил Декабр-2001 йил Январ.

ДАВОМИ БОР.

«Туронзамин» хазинасидан.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s