“Туронзамин” хазинасидан׃ АСАДУЛЛА ОРТИҚОВ ижоди

turonzamin3ҚУЛДА ВАТАН БЎЛМАЙДИ, ГАРЧИ У ЎЗ ЮРТИДА ЯШАСА ҲАМ

(БИРИHЧИ МАҚОЛА)

Азизлар, «Халк сузи» газетасининг 2000-йил 13-декабр сони 4-сахифасида Узбекистон Халк ёзувчиси Уткир Хошимовнинг табиат, жамият, инсон хакидаги мулохазалари эълон килинди. Газетанинг ярим сахифасини эгаллаган адиб мулохазалари «Дафтар хошиясидаги битиклар деб номланган.

«Дафтар хошиясидаги битиклар»ни сузбошисими, мукадимасими газетанинг биринчи сахифасидан бошланади.

Иктибос»: «Мустакиллик менга нима берди?» деб нолийдиганлар учраб туради.Уларга мухтасар килиб шундай деган булар эдим. Мустакиллик сизга Ватанингизни кайтариб берди. Мустакиллик она тарихингизни кайтариб берди. Мустакиллик сизга эътикодингизни кайтариб берди.Мустакиллик сизнинг узингизни узингизга кайтариб берди! Зероки , сиз Ватанингиздан, тилингиздан, тарихингиздан, тарихингиздан айрилган эдингиз. Борингки, узингиз хам узингизга бегона эдингиз! Шуларнинг хар бири алохида бир олам эмасми? Энди биродар сураганнинг айби йук: Сизнинг узингиз Мустакилликка нима бердингиз?» Иктибос тугади.

Таксир, гапнинг очиги , «мустакиллик менга нима берди?» деб нолийдиганлар учраб туради эмас, бир ховуч катталарни хисобга олмаганда, хамма шундай дейишмокда. Сиз Халк ёзувчиси булганлигингиз учун хам оммавий тус олган бундай гаплардан хабарингиз булмаслиги табиий. Халк бундай гапларни хар кандай одамни олдида гапиравермайди. Ахир сиз хазилакам одам эмас, Халк ёзувчисисиз-а!?

Нафсламбирини айтганда, халкни бундай дейишига асоси бор. Ахир, ха демай мустакилликка эришганимизга оз эмас- куп эмас, ун йил булади. Бу хазилакам муддат эмас. Ахир, нега кун-кундан баттар? Сизнинг ёшингиздаги кариялар урушдан кейинги даврни мустакиллик давридаги ун йилликка бекорга киёс килишаётганлари йук. Сиз киробли буваларнинг (бу ёшдагилар ёлгон гапирмайдилар) айтишларига караганда урушдан милион-милион одамларини йукотиб, шахар ва кишлоклари вайронага айланган, завод фабрикалари вайрон килинган СССР тезлик билан узини унглаган, кундан кун пеш була бошлаган. «Нега бугун кун – кундан баттар?» дейишга халкнинг хакки бор менимча. СССР кизил империя деса гашимиз келадиган булсак, Германия ёки Японияни олайлик.

Менга ишонмасангиз «Давр хафта ичида» инфармацион ахборот дастурини каранг, вайронага айланган Германияни канчалик тезлик билан узига келганлигининг гувохи буласиз. Ахир биз мустакилликни вайроналарни тиклашдан бошлаганимиз йук-ку?! Бугунги мустакилликнинг унинчи йилида тушиб колган ахволимизга караганда бир неча баробар яхши эдик. Шунга карамасдан одамларда мустакилликка ишонч бугунгига караганда анча мустахкам эди. Хатто купчиликда мустакил булсак Узбекистоннинг остонаси тиллодан булиб кетади деган кутаринки рух бор эди. Мустакилликка интилиш бор эди.

Мустакил булганимизга ун йил булаяпди. «Конуний» йул билан халк бойликларини узлаштириб олаётган бир ховуч, ха-ха, бир ховучгина катталарни хисобга олмаганда халкнинг ахволи кундан кунга ёмонлашмокда. Баъзи рузгорлар факат нон билангина тирикчилик килишаётган булишса, баъзи рузгорлар нонни хам туйиб истеъмол килишмаяпди. Хатто баъзи рузгорларда режали сарф килиш максадида нонни болаларидан яшириб кулфлаб куйишмокда. Нима демокчисиз таксир? Халк мустакиликка бор-будини бериб булди-ку! Мустакиллик халк учунми , ё , халк мустакиллик учунми?

Сизнингча арзимас дорига курби етмаганидан даволанолмай улаётган ёки унинг мусибатга ботиб колган чорасиз ота-онаси «замонанга ут тушсин!» деб фарёд килиш урнига «менинг болам мустакиллик учун жон фидо килди» деб хурсандликдан огзи кулогида булиб мактаниб юриши керакми? Мана шундай холга тушаётганлар ёки шундай холни куриб турганлар курка-писа булса хам «мустакиллик менга нима берди?» деб сурашга хаки бордир? Зотан, Ватан -бу хукук дегани. Масалага мана шу нуктаи назардан ёндошадиган булсак, халк мустакиллик туфайли уша шуролар даврида эришган хукуклардан хам махрум булиб колди. Зеро, кулда ватан булмайди дейишади. Гарчи у тугилиб усган кишлогида, махалласида яшаса хам Нега? Чунки, у хукуксиз булади.

Мустакиллик йилларида халк узидан чиккан бир ховуч шуро давридан колган улуг гоялар учун онасидан, боласидан тонадиган отасини сотадиган Павлик Морозовлар ёки углини отиб ташлай оладиган Икромжонларни ватанпарварлик тимсоли деб биладиган акидапараст кимсалар кулида яна бир улуг гоя – хаммани бир байрок остида мажбурлаб бирлаштирувчи антиконституцион гояга кул булиб колди.Улар эса халкдан улуг гоялар у ёкда турсин, хатто хукмлорнинг латта румолчаси учун улиб колмокдек манкуртона кахрамонликни талаб килишдан хам тойишмаяпди.

«Кайта куриш менга нима берди» – деб эмас,- «мен кайта кайта куришга нима бердим» деб мулохаза юритмок керак, ёки тугридан тугри «сен узинг кайта куришга нима бердинг?» дейишарди. Нима узгарган? «Кайта куриш сузи урнида» «мустакиллик» сузи ишлатилмокда холос. Бирок айтилиш охангида анча узгариш бор. Аввлгиси упкаланнамо эди. Хозиргиси кулдорнинг кулга муомиласи сингари истехсоли, зардалирок. Шунинг учун хам конун хакида гапиришганида кузингизга кулини сукиб олгудек ситёсий саводсизларча хукукни мажбуриятларга аралаштириб, билагонлик килмок нима булганида хам бориб турган «ЗАКУНЧИЛИК»дир.

«Мустакиллик сизга эътикодингизни кайтариб берди» эмиш. Ахир хатто сокол куйиб юрмок, ёки мусулмнга ухшаб кийиниб юрмок хавфли булиб колди-ку!

Хуп, дин хакида гапирмайлик, уларнинг хаммаси акидапарастлар. Хуш, унда коммунистларчи? Киргизистон, Козогистон ва Тожикистонда коммунистлар фаолия олиб боришаяпди. Демак биздаги коммунистларнинг хаммаси мансаб учун, мавке учун, каттачилик учун партияга кирган риёкорлар экан-да?! Бу нафакат иймон ва эътикод, балки тарихимизга хам алокадордир.

Халк ёзувчимизнинг истехзоли иддаоларидан халкдан кура хукуматга, уша улдиргани урал, суйгани халол, бир ховуч ТАНТАНАИ ЗАМОНАЛАРга мансуб эканлиги шундокгина сезилиб турибди.

Дархакикат, гапингиз рост оксокол, сураганнинг айби йук. Нима демокчисиз, таксир? Яна нимани сураяпсизлар? Ёки халқдан вақти – вакти билан булиб бераман деб нораста болаларидан яшириб, кулфлаб куяётган сунгги нонларини хам олиб бориб беришларини талаб килаяпсизларми?

(ДАВОМИ БОР).

МУАЛЛИФ ҲАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшаб, ижод этган Асадулло Ортиқов (Яккабоғли) ўзбек журналистикасининг бир исёнкор овози эди. У Ўзбек журналистикаси тарихида икки жиҳати билан ўчмас из қолдирди.

Биринчиси, унинг ҳеч кимга ўхшамаган, ўзига хос услуби бор эди.

Иккинчиси эса, у фавқулодда камтар, камсуқум, ўз манфаатини ўйламайдиган, ростгўй, адолатпеша қаламкаш эди.

Унинг хориждаги ўзбек радиоларидан янграган деҳқончилик, фермерлар ҳақидаги туркум фелъетонлари Каримов режимининг башарасини очганди. Унинг бу режимга астойдил хизмат қилган Ўткир Ҳошимов, Абдулло Орипов, Эркин Воҳидов, Озод Шарафиддинов каби маддоҳлар ҳақидаги жуда кўплаб мақолалари ҳам асло эсдан чиқмайди. Улардаги Абдулла Қаҳорчасига янги топилмалар ва деҳқончасига содда ифодалар ҳамда дилларни ларзага солгувчи давомли саволлар ўқиган ёки эшитган одамнинг бир умр ёдига муҳрланиб қоларди.

Мен “Америка овози”да ишлаган пайтларимда уни тез-тез қидирардим. Чунки унинг янги-янги асарларини ўқигим, эшитгим келарди. Маълум кунларда у Яккабоғдан Қаршидаги ҳамкоримиз Тўлқин Қараевнингнинг уйига ташриф буюрар ва биз телефон орқали дардлашардик. У халқнинг охир аҳволидан дод деб фикр юритарди.

У билан ўтказган ўнлаб суҳбатларим радиожурналистикадаги ўзига хос бир тарих, десам, муболаға қилмайман.

Унинг бошига Каримов режими кўп ишларни солди. Кунларини милиция, суд остонларига боғлаб қўйди. Ортидан кузатишди, таъқиб этишди, калтаклашди, асоссиз қамашди, оиласи, фарзандларини қувғин этишди ва буларнинг ҳаммаси унинг соғлиғини емирди.

Уни ҳатто Қаршида ва Тошкентда даволанишга қўймадилар.

Касалхонада ҳам таъқиб этдилар, заҳарладилар. Четга чиқиб даволанмоқчи эди, аммо муттаҳамлар, каззоблар, Каримовинг “латта”ларига очилган йўл, ўзбек халқининг дардини елкалаган алпомиш журналистга очилмади.

Қашқадарёдан қандай қаламкашлар чиққан эди, десалар Абдулла Орипов кабиларни ҳазар билан, Асадулло Ортиқов сингариларни эса ҳавас билан тилга оладиган кунлар келишига ишонаман.(Манба׃www.jahonnoma.com)

ТАҲРИРИЯТДАН׃ Қашқадарёлик таниқли журналист Асадулло Ортиқов 2005 йил 21 апрелда, 49 ёшида оламдан ўтганди.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s