Россияни бир шахрида троллейбусга рус аёл чиқди. Хамюртимиз дарҳол ўрнидан туриб жой бўшатди.
-Ўзбекистонданмисиз?-сўраябди аёл.
-Қайдан билдингиз?
-Катталарни ва аёлларни хурмат қилганингиздан.
-Сиз Москваданмисиз?- ўз навбатида сўради аёлдан ҳамюртимиз.
-Ҳа, қайдан билдингиз?
-Жойимга ўтириб, бир оғиз “рахмат” демаганингиздан.
* *
Баракатопгур Россияда мухожиратда бўлиб келган йигитдан сўраябди:
-Айтчи менга, Россияда ишлаб қанча пул топардинг?
– 100 доллар.
– Шу пулга бир ой ишлаган бўлсанг, ғирт дангаса экансан!
– Бу бир кунлик маошим эди.
– Ғирт суллох экансан!
* *
Тадбиркор йигит дўстига арз қилаябди:
-10 йил дўконни юрғиздим. Эрта-ю кеч ишладим. Мени орқамдан солиқчи, участковой милиса, санэпидстанция, ўт ўчирувчи, ҳатто хокимиятдагилар хам роса пул ишлаб олишди. Фақат биргина мен ҳеч вақо ишлай олмабман…
* *
Дорихонада навбати келган ёш жувон баланд овоз билан сотувчидан сўраябди:
-Елим халталар борми?
-Бор, мана танлаб олинг, – сотувчи аёлни олдига рангма-ранг махсулотларни кўйиб, навбатда орқада турган йигитдан сўраябди:
-Сизга нима керак?
-Менга бош оғриқ дориси берсангиз – пичирлаб илтимос қилаябди йигит.
* *
Сақланаётган жойида Гугушадан хабар олгани онаси келди.
-Бу сигарет қурмагурни қачон ташлайсан, қизим? Ахир озиб кетибсанку?
-Хомиладор бўлганимда ташлайман,- зарда қилиб жавоб берди Гугуша.
-Ундоқ демоқчи эмасдим. Бемалол чекавер!
* *
Қишлоққа эшак арава кириб келаябди.
-Келиб қолинглар! Кўмир олиб келаябман! – бақираябди аравакаш.
-Кўмирни сен эмас мен олиб келаябманку, номард!- аравакашга пичирлаябди эшак.
М.Мансур март 2015-йил.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Latifalar |