Жаҳонгир Муҳаммад

to'nТАҚСИР

Ислом Каримов чин дилдан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини берадиган бўлса, буни собиқ муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга бериши керак эди. У одам шунга лойиқ эди. Лекин Каримов у кишининг қадрига етмади.

Тақсирни Аллоҳ раҳмат этсин! Тошкентда ҳам хорижда ҳам у кишни тақсир дер эдик. Шунинг учун бугун ҳам анъанани бузмадик.

1991 йилда Президент сайловидан олдин тақсир ёзувчи Нурали Қобул билан Ўзбекистон телевидениесига чиқиб, сайлов ҳақида гапиргандилар. Нурали Қобул савол бериб турди, у киши жавоб қилдилар. “Подшо Аллоҳнинг ердаги сояси эканлиги Қуръони Каримнинг ҳукмидир” деб Ислом акага овоз беришга чақирдилар. Алғов-далғовли кунларда бу нарса Каримовнинг сайланишига жуда катта ёрдам қилди. Чунки ўша кезда ҳам тақсирнинг обрўси жуда баланд эди. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

mushtum1Носиёсий латифалар

Россияни бир шахрида троллейбусга рус аёл чиқди. Хамюртимиз дарҳол ўрнидан туриб жой бўшатди.
-Ўзбекистонданмисиз?-сўраябди аёл.
-Қайдан билдингиз?
-Катталарни ва аёлларни хурмат қилганингиздан.
-Сиз Москваданмисиз?- ўз навбатида сўради аёлдан ҳамюртимиз.
-Ҳа, қайдан билдингиз? Continue reading