1991 йил 2 октябр.
Республиканинг 50 нафар ижодкори билан Президент Ислом Каримов учрашадиган бўлди. Жиззах вилоятидан вакил сифатида мени таклиф этишди. Бундан хабар топган Меҳриниса Каримова менга қўнғироқ қилиб: “Шусиз ҳам сизнинг обрўйингиз баланд. Абдураҳмон яқинда уюшмага масъул котиб бўлган, унинг обрўсини кўтарайлик. Президент билан учрашувга у борсин”, дея мендан илтимос қилди.
– Бу масалани мен ҳал қилолмайман-ку, – дедим мен.
– Сиз хўп десангиз бўлди, биз шуғулланамиз, – деди Меҳри Каримова.
Мен рози бўлдим. Аммо уларнинг ҳаракатлари натижа топмапти. “Рўйхат кетган, Президент билан учрашувга фақат Абулқосим Мамарасулов киритилади” , деган жавоб олишипти.
Учрашувга Тошкентга келгандан сўнг – янги мақолаларимни топшириш учун – бирров ишхонага “Халқ сўзи”га кирдим. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek | Leave a comment »