Яқингинада ўтган кунлар: “ХАЛҚ СЎЗИ” (Давоми-8)

abulqosimАбулқосим МАМАРАСУЛОВ

1991 йил 20 август, шанба.
Атаганларимизни олиб, тоққа чиқиб бордик. Санаторий чойхонасида зиёфат уюштирдик. Анвар ака иккимиз ҳам ғирт маст бўлгунга қадар ичдик. Умида опанинг гаплари, менга муносабатлари ғашимни келтирарди. Гўё ўз хизматкорига муомала қиларди. Эрим сенинг ишга ўтишингга сабабчи бўлган, деган таъна, писанда ҳар бир сўзида, ҳар бир ҳаракатида сезилиб турарди. “Янаги якшанбада келиб, мени Пахтакор туманидаги Ҳайдарбек Абдужабборов номли совхозда яшовчи опамнинг олдига олиб борсангиз бўлди. Майли, Тошкентга ўзимиз кетамиз, ишингизни енгиллаштираман”, деди Умида опа менга. (Умида опанинг опаси мен хотираларимда бир неча бор тилга олган Абулфайз Баротовнинг собиқ хотини бўлган)
“Ишингиз бўлмаса, санаторийда ётаверинг, янаги якшанбада келиб, ҳаммаларингизни олиб кетаман”, деганимга кўнмай, бола-чақасннинг олдида бир кеча ҳам қолмай, Анвар ака кечга томон биз билан қайтиб жўнаб, бу кеч ҳам бизникида қолди. Машинани қайтишда Зулайҳо ҳайдади. Ўшанда учинчи қизимиз Гулноз бир ёшли бўлиб, эндигина атак-чечак юра бошлаган, уни ҳам бирга олиб борган эдик. Гулнозага мен қараб келдим.
21 август куни эрталаб туриб, Анвар ака мендан Булунғурга олиб бориб ташлашни сўради. Булунғур уйимиздан 90 км нарида. Шу куни кечқурун Барлосда маърака бўлиб, Зулайҳо иккимиз келишган, кундуз Зулайҳо даладан (у пахтачилик бригадири, даласи 22 км уйимиздан нарида) хабар олиб келадиган, кечга Барлосга борадиган эдик. Барлос қишлоғимиз Булунғурнинг чегарасида. Ўша ердан Анвар акани Булунғурнинг исталган жойига етказишимни айтдим. Анвар ака кўнмади. Отасининг қабрига тош қўймоқчи экан. Анвар акани Жиззах автостанциясига олиб бориб қўйдим.

1991 йил 19-21 август
Москвада путча бўлди. Горбачевни Янаевлар тахтдан ағдаришга уриндилар ва ўзлари йиқилдилар.

1991 йил 22 август.
Россия олий Кенгаши раиси Борис Елцин Россия Олий Кенгаши сессиясида Россия мустақиллигини эълон қилди. Коммунистик партияни қонундан ташқари деб эътироф этди.

1991 йил 23 август.
Тошкентдан зудлик билан кичик корхоналар тўғрисида материал тайёрлашни буюришди.

1991 йил 25 август.
Пахтакор тумани раҳбари Босар Тожиев мени Ҳ. Абдужабборов номли совхозга жўнатди. Ўша ерда кичик корхоналар кўп экан. Хўжалик директори Наримонов бахмаллик йигит экан. У Наримоновлар сулоласидан бўлиб, Наримоновлар Анвар Жўрабоевлар билан қалинлигини аввалдан билан эдим. Буни директор Наримоновнинг ўзи ҳам айтиб қолди.. Кейин Анварга дўстлик ҳурмати менга бир топшириқ айт, бажарай, деб туриб олди. Мен Умида опа бола-чақаси билан “Зомин” санаторийсида дам олаётганини, уч кундан сўнг якшанба куни шу хўжаликда яшайдиган опасининг олдига олиб келиш кераклигини айтдим. Наримонов қўярда қўймай бу вазифани ўзига топширишимни талаб қилиб туриб олди. Ҳатто бир кун олдин бориб, ўша ерда базму-жамшид уюштириб, Анвар аканинг оиласини хурсанд қилажагини ҳам билдирди. “Шу баҳонада ўзимиз ҳам би-ир яйраб келамиз”, деди Наримонов. Мен қайта-қайта тайинладим, у киши эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда қайта-қайта ваъда берди.
– Тағин бир гап бўлиб, бормайдиган бўлиб қолсангиз, менга телефонда хабар қилинг. Ҳозир Анвар ака ишдан бўшаган, жуда қаттиқ хафа бўлиб юрипти, бу нарса у кишига баттар таъсир қилиши мумкин, – дея огоҳлантирдим.
– Қачон бўшаган?! – сўради Наримонов.
Мен айтиб, жўнаб кетдим.
Ўн кунлардан сўнг вилоятдаги йиғинлардан бирида Наримоновни учратиб, тафсилотларни сўрасам, иши кўпайиб, бормаганини айтди.
Ана кўргулик – мана кўргулик… Ўйлаб кўрсам, Анвар аканинг ишдан бўшаганини айтмаслигим керак экан. Қалин дўст-ку булар, деб ўйлаганман-да мен. Ҳар қандай дўстдан булар учун амал пиллапояси афзал эканини мен қаёқдан билибман.
Шу тахлит Анвар Жўрабоев 1992 йил 8 мартда “Халқ сўзи”га бош муҳаррир бўлиб қайтиб келгандан сўнг энг ёмон кўрган вилоят мухбирларидан бири мен бўлиб қолдим.
1991 йил 31 август.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессияси бўлди. Унда Ўзбекистон мустақил мамлакат деб эълон қилинди. Республика Президенти Ислом Каримов 1 сентябрни – Мустақиллик куни байрами деб нишонлашни таклиф этди Таклиф бир овоздан маъқулланди.

(ДАВОМИ БОР)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s