Яқингинада ўтган кунлар: “ХАЛҚ СЎЗИ” (Давоми-8)

abulqosimАбулқосим МАМАРАСУЛОВ

1991 йил 20 август, шанба.
Атаганларимизни олиб, тоққа чиқиб бордик. Санаторий чойхонасида зиёфат уюштирдик. Анвар ака иккимиз ҳам ғирт маст бўлгунга қадар ичдик. Умида опанинг гаплари, менга муносабатлари ғашимни келтирарди. Гўё ўз хизматкорига муомала қиларди. Эрим сенинг ишга ўтишингга сабабчи бўлган, деган таъна, писанда ҳар бир сўзида, ҳар бир ҳаракатида сезилиб турарди. “Янаги якшанбада келиб, мени Пахтакор туманидаги Ҳайдарбек Абдужабборов номли совхозда яшовчи опамнинг олдига олиб борсангиз бўлди. Майли, Тошкентга ўзимиз кетамиз, ишингизни енгиллаштираман”, деди Умида опа менга. (Умида опанинг опаси мен хотираларимда бир неча бор тилга олган Абулфайз Баротовнинг собиқ хотини бўлган) Continue reading