Яқингинада ўтган кунлар: “ХАЛҚ СЎЗИ” (Давоми-5)

abulqosim51991 йил 23-28 апрел.
Жиззах туманида “Халқ сўзи” кунлари ўтказиладиган бўлди. Мен бу ҳақда обком секретари Эркин Турсуновга ахборот бердим.
– Бу кимнинг ташаббуси? – сўради Эркин ака.
– Тошкентда менга раҳбарларимиз шу хабарни етказ, дейишди. Мен элчиман, холос.
“Халқ сўзи” бўлим мудирлари Йўлдош Исмоилов, Норбобо Шакаров, Икром Ўтбосаров ва бошқалар роса беш кун Жиззах туманида бўлдилар. Бешинчи куни туман маркази Учтепада туман меҳнаткашлари ва фаоллари вакиллари билан якуний учрашув бўлди. Мажлисга Аҳмаджон Мухторов ташриф буюрди. Аҳмаджон Мухторов билан савол – жавоблар бўлди.
– Жиззах қўзғолони ҳақида ҳеч гап ёзилмади. Нега?
– Куни кеча битта мақола чиқди, иккинчисини тайёрлаяпмиз, яқинда чиқади, – дея жавоб берди Аҳмаджон ака.
Журналист Имом Бердининг шу мавзудаги кичиккина мақоласини мен яқинда тайёрлаб берган, куни кеча у эълон қилинган эди. Тарихчи олим Ҳайитбой Ҳайдаровнинг шу мавзудаги катта мақоласини ҳам мен тайёрлаб берган, аммо буни Аҳмаджон Мухторов билмаса керак, деб ўйлагандим. Continue reading