Эскирмаган мавзулар

ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ
Ўзбекистонда ҳар йилнинг бир оти бор. Кейинги уч йил эса оналар номи билан боғлиқ эди. Бу йиллар оналарга нима берди? Ўзбекнинг онаси бир йил тугаб иккинчи йил бошланаркан қай аҳволда?

Қорлар тоққа эмас, бошингизга ёғди, Онам!
Дорлар ёвга эмас, болангизга боқди, Онам!
Умрингиздан яна бир йил кетаркан,
Торлар куйга эмас, нолангизга оғди, Онам!

Дунёда оналар ҳақида энг жўшқин ва энг ларзали, оташин ҳамда оҳанграбо сўзларни кўп айтганлар беллашуви бўлганда табиийки, Ўзбек ғолиб чиққан бўларди. Онаси ҳақида гап кетса, йўлларига поёндоз тўшашини, қўлларига гард юқтирмаслигини, егани олдида, емагани ортида каби шароит қилиб қўйганини гапириб кўкракка урадиган яна бошқа ким?.

Continue reading

Яқингинада ўтган кунлар

abulqosim1“ХАЛҚ СЎЗИ”

(Давоми-3)

1990 йил 22 ноябр
Мен Жиззахга, ишга, Ёзувчилар уюшмасига бордим. Хонага киришим билан худди пойлаб тургандай, ортимдан Саттор Қорабоев пайдо бўлди:
– Ҳа аблах! Мени таклиф қилмадинг-а! Нима бўлди?
– Айтдим-ку! Улар кўнишмади-ку! Сиз ҳозир “Халқ сўзи”нинг Жиззах вилоятидаги махсус мухбири Абулқосим Мамарасулов билан гаплашяпсиз.
– Зўр! Табриклаймиз! Уюшма нима бўлди?
– Уюшмаям ўзимда қолди. Ярим штатга! Continue reading