Вандализм. Вандалисмус.
ВАНДАЛ – атамасидан олинган.
Аслида бу Шарқий германия қадимий қабилаларидан бирининг номи…
Лекин бу ном у қабила ҳарбий қўшилмалари ёки агрессив тўдалари қисмининг қилмишлари сабаб, бутун дунёда салбий маънода ишлатила бошлади. Бирор ваҳший тўданинг қилмиши – бутун бошлиқ ҳалқ номига абадий доғ сифатида ўрнашиб қолиши мумкин экан.
Эрамизнинг 455 – йили, июнида бу тўдалар Римга ҳужум уюштириб, санъат ва маданият ёдгорликларини вайрон қилабошлашган… Римдан жуда катта бойликларни олиб кетишган…
Оддий ҳалққа нисбатан ваҳшиёна муомала қилганлари ҳақида аниқ маълумотлар тарихий ёзувларда учрамайди…
Нимага айнан шу тарихий ҳодиса ва ном бугун ёдимга тушди…
Ҳарбир ёвузликка нисбатан ишлатиш мумкин бўлган атамага айланиб қолган бу сўзни бугунги кунда рўй бераётган кўп ҳунук ҳодисалар ҳам эслатиб туради…
Кечагина Москванинг марказида Борис Немцовнинг отиб кетилиши ҳам аслида “вандализм”нинг бир кўриниши дейиш мумкин…
Ёки – бугунги Ўзбекистон ҳукумати тепасига чиқиб олган ва уни зўровонлик билан тутиб туришга уринаётган Ислом Каримов бошлиқ ваҳший, жинояткор тўдаларнинг қилмишлари ва қилаётган ишлари ҳам аслида “вандализм”дан бошқа нарса эмас.
Айниқса, жанубий Қирғизистондаги миллатчи, ваҳший тўдаларнинг қилмишлари ҳам Қирғиз ҳалқи номига катта доғ бўлиб, ўрнашиб қолди. Бу ишларни тарих ҳам, ҳалқнинг ўзи ҳам ҳечқачон унутаолмайди. Унутгилари келса ҳам унутаолмайдилар… Қолаверса, ҳалқаро комиссиянинг “Бу ҳодисалар – инсониятга қарши жиноят” деган қарори, кимлардир тан оладими ёки тан олмайдими, қатъий назар, жиноят бўлиб қолаверади. Яъни, ВАНДАЛИЗМ!
Вандализм турли йўналишдаги диний фанатиклар орасида ҳам ҳар қадамда учраб туради…Сир эмас!
Афғонистондаги икки минг йиллик тарихга эга бўлган Будда ҳайкалини портлатиб юборилиши ҳам вандализмдан бошқа нарса эмасди…
Ҳозир ҳамма ҳалқлар ва давлатлар ўзларидаги ана шу ВАНДАЛИЗМ кўринишларини ўз вақтида пайқаб, олдини олиб боришлари муҳим.
Аслида, вандализм туйғуси ҳарбир ёмон ниятли, бошқаларни кўролмайдиган, нафси олдида заифлик қиладиган одамда бўлиши мумкин.
Шундай одамларнинг тўдага айланишига йўл қўйишнинг ўзи оммовий ВАНДАЛИЗМни келтириб чиқаради…
Аввало ўз ичимиздаги вандализмни ўлдиришимиз керак деб ўйлайман.
Қандай бўлишидан қатъий назар, Бугунги Вандализм – бугунги кунларимизнинг ёвузлик тимсолига айланиб қолди…
Қисқача айтмоқчи бўлган гапим шу эди…
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek |