Ёдгор Обид

yodgorobidВандализм

Вандализм. Вандалисмус.
ВАНДАЛ – атамасидан олинган.
Аслида бу Шарқий германия қадимий қабилаларидан бирининг номи…
Лекин бу ном у қабила ҳарбий қўшилмалари ёки агрессив тўдалари қисмининг қилмишлари сабаб, бутун дунёда салбий маънода ишлатила бошлади. Бирор ваҳший тўданинг қилмиши – бутун бошлиқ ҳалқ номига абадий доғ сифатида ўрнашиб қолиши мумкин экан.
Эрамизнинг 455 – йили, июнида бу тўдалар Римга ҳужум уюштириб, санъат ва маданият ёдгорликларини вайрон қилабошлашган… Римдан жуда катта бойликларни олиб кетишган…
Оддий ҳалққа нисбатан ваҳшиёна муомала қилганлари ҳақида аниқ маълумотлар тарихий ёзувларда учрамайди…
Нимага айнан шу тарихий ҳодиса ва ном бугун ёдимга тушди…
Ҳарбир ёвузликка нисбатан ишлатиш мумкин бўлган атамага айланиб қолган бу сўзни бугунги кунда рўй бераётган кўп ҳунук ҳодисалар ҳам эслатиб туради… Continue reading