Сиёсий сатира

Ҳа, пул ўлсин-а, пул!

Олимларнинг тадқиқотларига қараганда инсон ўз умри давомида миясининг 6 фойизинигина ишлатаркан холос. Қолган 94 фоизи экилмаган қўриқ, ҳувиллаган дала! Ҳой, даланг бўш ётибди-ку, бирор нарса экмайсанми, демайди ҳеч ким. Чунки ўша гапни айтадиган одамнинг ҳам даласи ҳувиллаб ётипти.

Ҳа, келинг, олимлар миясининг ўн фоизини ишга солсин, дейлик. Шунда менга ўхшаганлар миясининг тўрт фоизи ишлаётган бўлади. Калланг ишламайди, дейишади, каллани ишга солиш керак, дейишади. Тўғри гап. Шахсан менда калланинг уч фоизи ишлайди. Хотинники бир фоиз. У ҳам бўлса, “пул” деган сўз билан тўлган. Хотин калланинг уч фоизини ҳам “пул, пул, пул” деган учта сўз билан тўлдириб ташлаган. Бир менда эмас, ҳамманинг калласида шу сўз. Шундан ҳамманинг хаёли жойида эмас. Пул топишнинг йўлини излайди. Россияга, Кореяга, Америкага бориб, пул ишламоқчи бўлади. Continue reading