Ўзгармагaн мавузлар

oliy_majlis.jpgДИКТАТУРАНИНГ ТОМОША САҲНАСИ

Кейинги пайтда танқидларимиз пастдан туриб миноранинг теппасига ёки шамолга қарши тупуришга ўхшаб қолаяпти. Масаланинг моҳиятига кириб бораяпмиз. Масалан, президент Олий мажлисда депутатларга инсон ҳақлари поймоли ҳақида гапиринг, дер экан, уларнинг лом-мим дейишмаганини бир неча ойдан буён танқид қилиб юрибмиз. Аслида нима учун гапиришмаганини моҳиятини эса очмаяпмиз.

Маълумки, 70 йил ҳокимият советлар, яъни шўролар қўлида эканлигига ишонтиришди. Ҳақиқатда эса, ҳамма нарса компартиянинг ҳукмида, шўролар бўлса унинг саҳнага тақиб чиқадиган юзи, яъни маскаси эди. Совет Иттифоқи парчалангандан кейин бу юз йиртилди. Табиийки, Ўзбекистондан бошқа жойларда. Ўзбекистонда эса бу юз қайта таъмирланди. Хафиф ва хушбичим ҳолга келтирилди. Чунки тажрибаларга ўрганган зеҳният янгини қабул қилишдан кўра илгаригисини қўллашни афзал билди. Тўғрироғи, шўролар панасида қилич кўтариб туришнинг сафосидан кеча олмади. Бундай ҳолда, хавф туғилса, қурбон бўладиган бор. Қолаверса, ҳар ишни шўроларга ағдариб, панада мусича-ю бегуноҳ бўлиб ўтиришга нима етсин? Continue reading