Ёдгор Обид

Yodgor Obid varshava“Каримов бўлмаса – ким?”
Ҳудди шу савол йигирма беш йил аввал жонимга теккан эди.
Ҳозиргача шу саволни такрорлаб келишади…
Ҳатто интернет бурчак – бурчакларига ҳам кириб боришибди шу…саволлари билан.
“ўрнига бошқаси келса, ундан баттар бўлмайдими?” деб ҳам қўйишади.
Шу ва шунга ўҳшаш саволларини ҳадеб такрорлайверганлари учун бўлса керак, баъзи соддадил, туппа – тузук одамлар ҳам гоҳ иккиланиш билан, гоҳ лаққа тушиб, ишониб қолаётгандай тасаввур уйғонади…
Ҳалқимизда: “Бош бўлса – дўппи топилади” деган гап бор.
Дўппи – бошга лойиқ бўлиши керак эди…
Афсус, ўша саволни ҳалқимиз олдига кўндаланг қўяверганларидан бўлса керак, кўпчиликнинг умидворлиги биланми, соддалиги ва ишонувчанлиги сабаби биланми, биз ўз бошимизга дўппи танлашда катта хатога йўл қўйдик. Continue reading