Ёдгор ОБИД

yodgorTаҳдидли тарғиботлар

Сайлов куни тобора яқинлашиб келаябди.
Маддоҳлар ҳам авжига чиқабошлади.
Тарғибот…тарғибот…тарғибот…
Сиз эътибор бердингизми – йўқми, менинг диққатимни бир нарса ўзига тортди.
Ҳечким, “Додамиз” сайланмай қолса нима бўлади?” деган саволни ўртага ташлаётгани йўқ…
Демак, ҳамма нарса тайёр, шикоятга ўрин йўқ.
Фақат бир гапни таҳдид оҳангида кўп такрорлашади: “Додамиз бўлмаса, нима бўларди?”
“Шўримиз қурирди!” деган маънода…
Ёки “Додамиз ўрнида бошқа одам бўлиб қолса нима бўлади!”
“Шўримиз қурийди!” деган маънода…
Гўё у бўлмаса, қиёмат – қойим бостириб келадигандай…
Бу гаплар менга Сталин ўлган кунни эслатди…
Кап – катта одамлар ҳам, мактаб болалари ҳам бор овозлари билан ўкириб йиғлаганларини ўз кўзим билан кўрганман…
Ҳамма “энди қандоқ яшаймиз!” деб йиғларди…
Мана, ҳали ҳам яшаб турибмиз.
Қиёмат ҳам бўлгани йўқ…
Сталин ўлган куни мен аълочи пионер сифатида унинг мактаб майдонидаги ҳайкали олдида “Фаҳрий қоровул”да турганман…
Тўғри, умримда ҳечкимга ўлим тилаган эмасман.
Ҳозир ҳам ҳечкимга ўлим тиламайман.
Лекин, ҳарҳолда, мамлакат бор ва унинг қонунлари бор…Шуни эсдан чиқариб қўямиз доим…
Додангиз ҳам яшайверсин…
Нима ишим бор!
Лекин қонунни бузмасин. Суд олдида ўзи қилган барча жиноятлари учун жавоб берсин.
Жиноят қилмаган бўлса унга ҳечким тегмайди…
Ҳарҳолда… жиноятларини фақат ўзи ҳукмрон бўлган Ўзбекистонда эмас, жаҳон жамоатчилиги назаридан ҳам яшириш имконсиз бўлиб қолди…Буларни бугун санаб ўтирмаймиз…
Ёки қонунлар фақат қашшоқлар учунми?
Яъни, паспортларига ёздириб қўйгандек, “фуқоролар” (Фуқоро – арабчадан кўчирма, “қашшоқ”, “гадо” легани) қашшоқлар ва гадолар учунгинами?
Айтиб қўяқолай, барча ҳалқлар қатори, меҳнаткаш, заҳматкаш ҳалқимизнинг шу қашшоқ ҳолига келишига ҳам “додангиз”нинг ўзи олиб борган сиёсати сабаб бўлди!
“Додамиз бўлмаса ҳолимиз нима кечади…” деган савол – ҳалқнинг саволи эмас…
“Дода” ялоқхўрлари таҳдид билан ҳар бурчакда такрорлаб келаётган беҳуда ва бемаъни таҳдидли васвасалар холос…
Давлат бошқарувини муттаҳамлик ва зўровонлик билан эгаллаб олган, уни истаган куйига солиб ётган оддий мафиябоз ўғрибоши, қароқчибоши кетса, уларга ҳам яҳши бўлмаслигини яҳши билишади…Шунинг учун таҳдидли тарғиботларига зўр беришлари табиий ҳол…

%d bloggers like this: