Тарих садолари

machitНавоий қурдирган масжидлар

Ҳижрий 844 йили Рамазон ойи ўн еттисида туғилган Низомиддин Мир Алишер Навоий Ислом неъматидан беқиёс даражада баҳра олгани туфайли ҳам бутун ижоди имон нури билан шуълаланиб туради.

Одамийликнинг энг улуғ ғояларини гўзал шаклда қалбга муҳрлайди. Ҳазрат Алишер Навоийнинг динимизг ихлос ва муҳаббати ҳаётда ҳам катта миқёсда кўп савобли ишларнинг амалга ошишига сабабчи бўлган. У Хуросонда Ислом равнақи учун ибодат аҳлига имкон қадар яхши шароит яратишга алоҳида эътибор берар эди. Улуғ шоирнинг замондоши, шогирди, машҳур тарихчи олим Хондамирнинг “Макоримул ахлоқ” тарихий асарида бу ҳақда қимматли маълумотлар бор.

…Бу обидлар ва бандалар паноҳининг жума ва бошқа намозларни жамоат билан ўташда ғайрати шу даражага етган эдики, Марғани боғида ғоят зийнатли бир масжид бино қилиб, ўз замонининг атоқли қориларидан Хожа Ҳофиз Муҳаммад Султоншоҳни имом белгилади ва ўзи у ерда беш вақт намозга ҳозир бўларди. Continue reading

Мулоҳаза

jm_2008may31Навоийни тушунамизми?

Алишер Навоий асарларини ўқисангиз тушунасизми?

Агар раҳматли Порсо Шамсиевнинг “Навоий асарлари луғати” ёнимда бўлса, албатта тушунаман. Бўлмаса, қийналаман ва сўзларни маъносига қараб тахмин қилиб, ўзимни ўтдан сувга ураман.

Дарвоқе, ўша луғат Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилган бўлиб, қарийб саккиз юз саҳифадан иборат ва йигирма минг атрофида сўзу ибораларни ўз ичига олган. Китоб ўша пайтда (1972) ўн минг нусха нашр этилганини эсласак, демак Ўзбекистонда ўн минг одам Навоийни у ёзган тилда бемалол тушуна олади. Кейин бошқа бир луғат ҳам чиқди. Лекин адади мадад бўладиган даражада эмас.

Дарвоқе, Навоий ҳазратларини мукаммал тушунмоқни истаганларнинг араб алифбосида ўқишни билишлари ҳам шарт.

Шунинг учун ҳам биз – кўпчилик Алишер Навоийни бугунгача бошқалар орқали билдик ва ўргандик. Continue reading

Ёдгор ОБИД

yodgorTаҳдидли тарғиботлар

Сайлов куни тобора яқинлашиб келаябди.
Маддоҳлар ҳам авжига чиқабошлади.
Тарғибот…тарғибот…тарғибот…
Сиз эътибор бердингизми – йўқми, менинг диққатимни бир нарса ўзига тортди.
Ҳечким, “Додамиз” сайланмай қолса нима бўлади?” деган саволни ўртага ташлаётгани йўқ…
Демак, ҳамма нарса тайёр, шикоятга ўрин йўқ.
Фақат бир гапни таҳдид оҳангида кўп такрорлашади: “Додамиз бўлмаса, нима бўларди?”
“Шўримиз қурирди!” деган маънода… Continue reading