Ёдгор Обид

yodgorobidИслом Каримов танқидчиларига раддия…

Интернет оламининг қай бурчагига кўз ташламанг, бечора Каримов танқид остига олинган, турли “унвонлар” тамғаси ёпиштирилиб камситишга, пастга уришга, ҳақоратга мойил мақолаларга, ҳарҳил ёзувларга кўзингиз тушади…
Яҳшими шу!…
Ўзику, бечоранинг бир оёғи тўрда бўлса, бир оёғи гўрда…Яҳшиям Лола деган қизи бор экан…
Отасининг ёнини олди. Отасининг диктатор эмас, париштадек одам эканлигини Франция суди қарорига умид қилиб, оқлашга уринди…
Афсус, ҳатто Франция маҳкамаси ҳам у бечоранинг дардини тушунмади…
“Ислом Каримов чиндан ҳам диктатор” дея қарор чиқарди…

Яна кимлардир уни Паркентда, Наманганда, Тошкент талабалар шаҳарчасида, Андижонда, яна қайлардадир бегуноҳ одамларни ўққа тутишга буйруқ берганликда айблайди…
Яҳшими шу! Отишгани рост. Лекин ўн минг эмас, бор- йўғи икки миндан ортиқроқ одам ўлдиртирибди…Ўз қўли билан қилгани йўқку ахир…
Отган бўлса, бегоналар эмас, ўзимизнинг ўзбеклар, ўз фарзандларимиз отдику…Катта майдонни қонга ботириб…
Ҳаммасини бир – бир таҳлил қилиб кўрсатаман десангиз, жуда кўп вақт ўтиб кетади…Оҳирига етиш барибир қийин…
Майли, қисқа қилиб, асосий гапга ўтақолайлик…
Кўпчилик танқидчилар уни сотқинликда айблашади…
Тўғрими шу?…
Албатта сотқин эмас…
Масалан, айтайлик, Эшматни – Тошматга сотадими?
Мантиқ борми бу гапда?
Ёки бирон одамни Америка бозорига олиб бориб сотганини биров кўрибдими?
Йўқ.
Фақат Гулнора қизи гоҳ Америка банкларига, гоҳ бошқа мамлакатлар банкларига самолетларда олтин олиб бориб жойлаштирганини ҳисобга олмаганда…
Ўзи ҳам Лондон банкига бирнеча тонна олтин жойлагани ҳақида гап – сўзлар бўлганди…
Бутун мамлакат қўлида бўлганидан кейин нима қилсин!
Бирон нарса билан шуғулланиши ҳам керакда ахир…
“Шунча пулларга иш жойлари ташкил қилса бўлмасмиди!” дерсиз…
Десангиз нима!
Бировнинг шахсий ишларига аралашиш яҳши эмас…Ҳоҳласа қилади, ҳоҳламаса – йўқ…Дангасалар иш излаб қаерларга борса бораверсин! Мана, олти – етти милион одам бинойидек, турли мамлакатларга бориб, ишлаб,тирикчилик ўтказиб юрибдику!…
У бир нарса дедими! Йўқ…Бир – икки “дангасалар” деб койиб қўйди холос…
Баъзилар уни “жаллод” деб камситишга уринади…
Умуман бу гапда ҳам мантиқ йўқ…
Жаллод эмаслиги аниқ…
Чунки, аввало, жаллод – маҳкама ҳукмини ёки Доданинг, яъни, унинг ўзининг ҳукмини қонуний равишда ижро этувчи одам…
У эса бирор марта қўлига тўппонча олиб, бировни ўлдирмаган.
Буйруқ берган бўлса нима!
Буйруқ бериш ҳам гуноҳми!…
Кўплар уни Хоинга ҳам чиқаришди…
Қанақа хоин?! Кимга хоинлик қилибди!
“Юртим – элим деб яшанглар” деган ким эди!
Хоин бўлса шундай дермиди…
Бу айбловларда мантиқнинг “м” ҳарфи ҳам йўқ…
Ундан кўра, “ўз ҳалқига, ватанга душманликлар қилди” десалар ҳам бошқа гап эди…
Бу танқид қилаётганлар одам қадрини билмайдиганлар экан!
Ҳар бош кўтарганниг бошини янчиб турган бўлса…Чўлу – саҳроларда минглаб қамоқхоналар қуриб берган бўлса…Тили узунлик қилганларни ўша жойларга тиқиб, овози чиқмайдиган ёки эшитилмайдиган қилиб, қулоқларни тинчитиб қўйган бўлса…Яна нима демоқчисиз!
Қолганлар тузукка ўҳшайди…
Тушунишади…
Мақташади…”Додамиз” деб улуғлашади…
Нима бўлганда ҳам “зиёли” одамларда!
Энди булар сайлов олдидан ҳам иш кўрсатишаябди! Сайрашаябди. Яҳши дарс олганлари шундоқ кўриниб турибди!
Ҳали кўрасиз, қайтадан президент бўлиб олсин!
Ана ундан кейин…
Ўҳҳўўў!….

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.