Тарих ва бугун

deismДеизмга муносабат

  • A deist is a person who believes in the existence of a supreme being, specifically of a creator who does not intervene in the universe.
  • Деист илоҳий куч борлигига ва унинг бу дунёдаги ишларга аралашмаслигига ишонади.

Деизм физик оламни яратиб, унга бошқа аралашмаган худо мавжудлигига ишончдир. Бу ишонч диний фалсафа қисмидир. Деизмда худо олам ташқарисида нима билан машғул бўлиши ҳақида аён этилмайди.

Деизм да (лот. деус — худо) — диний фалсафий таълимот бўлиб деизм худони мукаммал табиат “машинаси”ни яратиб, унга қонунлар ва ҳаракат бахш етган оламий ақл деб эътироф қилади, бироқ табиатнинг ўз ҳаракатларига худонинг кейинги аралашувини инкор этади ва худони билиш учун ақлдан ўзга йўлни рад қилади.

17 асрда яшаган инглиз файласуфи лорд Г. Чербери деизм асосчисидир (“Ҳақиқат ҳақида рисола…”, 1624).

Деистлар кўпгина ўзгармас ақидалар ва урфодатларга қарши чиқиб, ақлга мувофиқ келадиган динни тарғиб этадилар. Улар виждон ва фикр эркинлигини ҳимоя қилиб, “табиий дин” ва “ақл дини”ни вужудга келтиришга интилдилар.

Моддиюнлар (Англияда Толанд, Коллинз, Пристли, Германияда Еделман, Россияда Ломоносов ва Радишчев) ҳам, идеалистлар (Лейбниц, Юм, Кант) ҳам, эклектик дунёқарашдаги мутафаккирлар ҳам деизм байроғи остида ўз фикрларини баён этишган.

17— 18 – а. мутафаккирлари:

Нютон (“1693 йил 11 февралда Бентлига жўнатилган мактуб”),

Локк (“Диний ақида эркинлиги хақида тўрт мактуб”,

1685— 1704, 1689—1706 йилларда нашр этилган; “Инсон ақли ҳақида тажриба”, 1690),

Волтер (“Кандид”, 1759; “А, В ва С орасидаги суҳбат”, 1768),

Жефферсон, Франклин (“Биринчи ибтидо”, 1840),

Шефцбери (“Ташаббус ҳақида мактуб”, 1708),

Тиндал (“Сирру асрорсиз масихийлик”, 1730),

Болинг-брок, Руссо ва Лессинглар ҳам деист эдилар.

Бироқ 18-ааср охирига келиб деизм Франсияда Голбах, Дидро, Россияда Н. Крюков, А. Барятинскийлар томонидан танқидга учради. Ҳозирги вақтда деизм алоҳида фалсафий дин сифатида сифатида тан олинади. Кўпчилик табиатшунослар оламнинг тартибли равишда тузилганида унинг шахсий хусусиятга эга бўлмаган халлоқи борлиги исботини Деизмда кўрадилар ва шу сабабли бу ақидага қўшиладилар.

Деистлар одатда илоҳий, деб даъво қилинувчи ҳодисалар (ваҳий, муқаддас китоблар нозил бўлиши, мўжизалар) аслида ундай эмас, деб таъкидлашади. Деизмга кўра худо одамлар ишларига ва табиат қонунларига аралашмайди. Теистлар томонидан “муқаддас китоблар”, деб қаралувчи асарларни деистлар одамлар фаолияти маҳсули, дейишади. Деистларга кўра, худонинг одамларга берган инʼоми дин емас, балки фикрлаш қобилиятидир.

Суҳроб Аҳмедов.

 

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari. Bookmark the permalink.