Мустақиллик йиллари

1990_sessiyaҚонли саҳифа

Паркент воқеалари Ислом Каримов тарихидаги инкор этиб бўлмас, қонли саҳифадир.

Паркентнинг гўзаллиги, жаннатмонанд гўшалиги, одамларининг меҳмондўст, ёрдамсевар эканлигини Ўзбекистон радиосида ишлаган йилларимдан билардим. Радионинг болалар учун дастурлар ҳозирланадиган таҳририятида паркентлик истеъдодли журналист ва яхши шоир Маҳмуд Тоир ишларди. У билан яқин дўстлигимиз бор эди. Қонли воқеалар юз берганда эса у “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишларди.

Бундан олдин ҳам Паркентга, Кумушконга “Тошкент ҳақиқати” вилоят газетасида ишлаганимда бир неча марта борган эдим. Шу сабаб дунёнинг тоғлар билан ўралган кичкина  сўлим бу гўшасида 1989 йилда юз берган воқеалар мени ҳам қизитиқрмасдан қолмасди. Continue reading