Кечагинда Хайри билан охириги сухбатимиз эсимга келиб қолди. “Қайси Хайри, дейсизларми?” Бор-ку, ҳалиги энг “катта”ни, ўша Баракатопгурни маслаҳатчиси. Эслашимча, у телефонда роса куйинганди:
-Менга қараларинг, эй баракатопгурлар! Шунча ишлар бўлаябди. Нега уларни ёзмайсанлар? Оқсаройда бўлаётган ҳаётни, воқеаларни ёзмайсанлар? Хамма шароитни яратиб берган бўлсак! Сўз эркинлигини Конституцияга киритган бўлсак! Конституцияга деябман, тушунарликми!!! Яна сўраябман – тушунарликми сенга, деб? Гапиравериб чарчадимку сенларга! Бирингни уришдим, бошқангни ишдан бўшатдим, бир – иккитангни қаматдим ҳам, барибир фойдаси бўлмаябди – ку, нима қилишим керак ўзи сенларни? – хўрсиниб Баракатопгурни оҳангида гапирганди маслаҳатчи. Ҳатто телефон гўшагида йиғи овози ҳам эшитилгандек туюлганди.
Ўша сухбатни эслаганимдан бери ўйланиб юрибман. Ҳақиқатда, нега “Оқсарой” ҳақида, Баракатопгур ҳақида ёзмаябман? Нима ҳалақит бераябди? Баьзилар ёзишаябдику. Мана – илгари редактор булган, сўнг бир неча бор қамалиб, яна бир неча бор редактор бўлган редактор ёзаябдику! Абдуллажоновни, Абдуллаевми деган академик ҳам ёзаябдику! Ёзишганда ҳам чарчамай ёзишаябди, баҳсга чақириб ёзишаябди. Яқинда хурматли академикимизни ёзганига баҳслашай, деб ишхонасини қидириб боргандим. Сайтида кўрсатилган академия манзилига борсам, у адресда газет сотадиган будка турибди. Хурматли академикимиз катта илм билан оввора бўлиб, ўз манзилларини бироз нотуғри ёзиб қўйибдилар, чамамда. Учрашганда айтаман, “Тўғрилаб қўйинг, домла!, – деб.
Хуллас Оқсаройдаги ишлар ҳақида астойдил ёзишга қарор қилдим, тем более у ерда боғбон бўлиб қўшним Кетмонов ишлайди. Президентликка даьвогор Ҳотам Кетмонов эмас, мени қўшним боғбон Кетмонов, аралаштириб юборманглар яна. Келинг, у ердаги кеча – бугун бўлган ҳангомаларни айтиб берай, эшитинг. Бўлган воқеа, отвечаю!
… Кеча Баракатопгур анча кеч уйғонди. Ҳар доимдагидек Оқсаройда эмас, Кўксаройда уйғонди. Бош гум!.. Сушняк!.. Тўғилган кунни ўйлаб топганни падарига лаьнат!.. Қани энди, муздек айрон бўлса,.. ёки муздек томатний сок!… “Катта” бир паст алла – нималар ҳақида ўйлаганча сочини тарашга ҳам эриниб, хомуш ётоқхонадан дахлизга чиқди. Чиқди-ку, ўз кўзига ишонмади, ўнгимми, тушимми деб! Чунки дахлиз тўридаги диванда Оқпошшо ухлаб ётганди.
– Вовка, ўзингмисан? Қайси осмондан тушдинг? Кечқурун бирга бўлганимизни эслай олмаябман…
– Стареешь братан! Ўтиришни охирида келганимда “ғирт” эдинг. Шогирдинг кутиб олди.
– Нега бир оғиз айтмадинг, ўзим кутиб олардим …
– Қисқаси, бу ёш хотинимни ўжарлиги чаккага тегди. Достала!!! Чилонзор деган жойингда уни 3 хоналик квартираси бор экан, ўша пайтлардан бери қолиб кетган. Шунга харидор чиқибдимиш. “Самолётингда бориб сотиб келаман,” -деб туриб олди, – Қарасам сенинг туғилган кунинг. Бирга бориб келақолай, деб келганим. Олди-соттини тинчитиб ўтиришга кирганимда сен деярлик ўчиб қолгандинг. Шогирдинг билан бироз юзта-юзта қилгач чарчаган эканман, ухлагани ётдим.
– Келганинга катта рахмат, лекин тушунмадим, наҳотки шу 3 хоналик квартирага кунинг қолди?
– Э – э – э дўстим, бу ёш келинни қайсарлигини билмабсан. Айитганини қилмай кўрчи, балога қоласан! Янги уйланганимда “Менга тезда Кримни совға қиласан!”, – деб туриб олганди. Анча овворагарчилик билан илтимосини бажариб, “Мана сенга Крим, мана сенга Аксёнов, десам, “Қанақа тупойсан? Мен сендан совғага ёзувчи Аксёновни “Остров Крим” китобини сўрагандим, придурок!”,- деса бўладими? Ҳалигача ҳаммани олдида шармандаман… Қўй бу гапларни! Кел туғилган кунинг билан қиттай – қиттай қилайлик, сўнг мен қайтай!
Икки хўжайин стол атрофига ўтириб, қадаҳларга “5-юлдузли”ни қуйиб улгурмасдан сухбатга пашша қўнгандек бўлиб, Оқпошшони ёрдамчиси Қумшағалов ( Песков) кириб келди.
– Хўш, Новороссияда нима янгиликлар? – сўради Оқпошшо.
– Гумконвой тинч – омон етиб борибди. Энди аскарларимизда ўқ – яроғлар етарлик. Буйруғингизни кутишаябди, – шошмай гапини бошлади ёрдамчи.
– Бўлмаса буйруқни ёз:
Аскарларим – бос, бос!
Ёнсин, куйсин Донбосс!
Шахар эмиш Лўғонни,
Қондан ясаб тўғонни
Портлат, йўқот қўрғонни!.. Тушунарликми?
– Лермонтов бўлиб кетинг-эй хўжайин! , – бошлиғига “пахта” қўйди ёрдамчи, – хозироқ буйруқни етказаман. Қрим ҳақида сўрасангиз – у ерда тинчлик. Бироз озиқ-овқат танқислиги бўлган экан. Аксёнов мол билан қўй гўштини Украинадан олиб келишга рухсат берибди.
– Нега фақат мол ва қўй гўштини. Чўчқа гўштиничи?
– Айтишига қараганда, чўчқалар ўзида етарлик эмиш.
– Фикрлашига қойилман! Мени номимдан рахмат айтиб қўй. Етмаса юборамиз, дегин! Хозир эса бориб самолётни тайёрла! Мен отахон билан юз-юз қилиб, йўлга тушамиз, – топшириқларга якун ясади Оқпошшо.
Қумшағалов(Песков) хонадан чиқар экан Баракатопгурни унга тикилиб қарашига хайрон бўлиб:
– Тинчликми, менга қараб қолдингиз? – деб сўради бизни “катта”дан.
– Тинчлик ука. Мўйловинга ҳавасим келаябди. Қани энди, шу мўйлов хўжайинингда бўлса, хўп ярашарди-да! Роса доҳий Сталинга ўхшатардик! Ёки бошқа мўйловли доҳийга! – мехмонларга ҳушомод қилиб қўйди Баракатопгур.
Ёрдамчи кетгач иккала хўжайин бирга “тортма”ни бошлашди.
-Мени зўрламайсан, Вова! Озроқ – озроқ оламан. Кўрмайсанми, 3 кун илгари мана шу сен ўтирган стулда ўтириб, ўзимдан кетиб қолибман. Бир кунга яқин беҳуш ётдим. Ё охириги кунлар кўпайиб кетганданми ёки шу стулни ёмон ҳосияти борми, билмадим, – Оқпошшога дардини айта бошлади Баракатопгур.
– Рухингни туширма, дўстим! Сен билан биз бақувватмиз, бизни ҳеч қандай стул ҳам, ҳеч қандай бало ҳам йиқита олмайди, – дўстини кўнглини кўтаришга ҳаракат қилди Оқпошшо, – аввало сенга соғлиқ! Лекин нега бу шум хабар дарров Стамбулдаги душманларинга етиб борибди, мана шунга ҳайронман! Ўтган гал менга мақтаниб кўрсатган “Гвардейский” ҳибсхонасига бир – иккита ёнингдагиларни тиқиш керак! Янгиларини танлашда шошма, маслаҳатлаш. Ҳали бирга узоқ йил ишлаймиз, олдимизда кўп урушлар кутиб турибди, биласан, душманларимиз кўп. Мени кузатгач, 3-4 кун ётиб дам ол! Бизга сени соғлиғинг керак! Мен ҳам чарчаганман, бу хахоллар билан уруш тинкамни қуритди. Бироз кунлар исигач, сени Қримда денгиз бўйида яхшилаб мехмон қиламан… Менга бунақа қарама! Қримни бериб қўймайман ҳеч кимга, – астойдил гапирди Оқпошшо.
Оқпошшони бу мехрибонлигидан кўнгли кўтарилган Баракатопгур мехмонни қаттиқ қучоқлаб, қулоғига “Спасибо большое! Спасибо дорогой!” деб қайта-қайта пичирлади.
Иккала хўжайин ташқарида яна бир бор қучоқлашишиб, хайрлашишди. Оқпошшо Баракатопгурни шогирди билан аэропортга қараб кетишди. Бизни “катта” эса мехмон маслаҳатига кўра 3-4 кунга дамга кириб кетдилар.
Эшитишимча, загулдан чиққач, вилоятларга бориб, сайловолди учрашувларини ўтказар эмишлар. Мен ҳам албатта бораман. Кўрганларимни сизларга айтиб бераман. Хозирча эса менга Оқ – Кўксаройларда бўлган ҳангомаларни сўйлаб берган боғбон Кетмоновга сизларни номингиздан рахмат айтиб қўяман! Келаси ҳангомагача!
М.Мансур
1-феврал 2015-йил.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Hajv |