Сиёсий ҳангомалар

mushtum2Оқпошшо – “оппоқ” пошшо…

Кечагинда Хайри билан охириги сухбатимиз эсимга келиб қолди. “Қайси Хайри, дейсизларми?” Бор-ку, ҳалиги энг “катта”ни, ўша Баракатопгурни маслаҳатчиси. Эслашимча, у телефонда роса куйинганди:
-Менга қараларинг, эй баракатопгурлар! Шунча ишлар бўлаябди. Нега уларни ёзмайсанлар? Оқсаройда бўлаётган ҳаётни, воқеаларни ёзмайсанлар? Хамма шароитни яратиб берган бўлсак! Сўз эркинлигини Конституцияга киритган бўлсак! Конституцияга деябман, тушунарликми!!! Яна сўраябман – тушунарликми сенга, деб? Гапиравериб чарчадимку сенларга! Бирингни уришдим, бошқангни ишдан бўшатдим, бир – иккитангни қаматдим ҳам, барибир фойдаси бўлмаябди – ку, нима қилишим керак ўзи сенларни? – хўрсиниб Баракатопгурни оҳангида гапирганди маслаҳатчи. Ҳатто телефон гўшагида йиғи овози ҳам эшитилгандек туюлганди. Continue reading