Темир хотин танлови (Ҳажв)

misterДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Мистер Қалампир ўзига хос ва ўзига мос йўлига эга бўлган Ўзбекистонда ўз уйига хос ва уйнинг шартларига мос бўлган вафодор ёр изламоқда.
Бўлажак келин қуйидаги талабларга жавоб бера олиши шарт.
1) Спорт билан мунтазам шуғулланган бўлиши.
Биринчи навбатда мунтазам равишда келин саломлар қилишда бели оғриб қолмаслиги ва ҳар куни эрта тонг саҳарда ҳеч ким уйғонмасдан супа ва кўчани сипириши ва кейинчалик ҳовлининг орқасидаги 2 гектар ерни лопатка билан чопишда чарчаб қолмаслиги.
2) Олий маълумотли бўлиши ва дипломатиядан хабардор бўлиши.
Сабаби шуки куёвнинг қариб қолган тул онасининг инжиқларига чидай олиш ва у билан муносабат ўрната олиш.
3) Камида 2 та чет тилини ўз она тилек мукаммал билиши.
Чунки одам тилини билмаган келин қандай қилиб сигирни соғаётганда у билан тиллаша олади?!
4) Химия ва физика фанларини пухта ўзлаштирган бўлиши.
Газ ва свет бўлмаган бу овлоқ қишлоқда молнинг тезагини гувала қилиб деворга қақшатиб уриб табиий тоза ёқилғи маҳсулотини яратишда бу билимлари жуда қўл келади.
5) Туристлик саёҳатлаига кўникмаси бўлиши.
Бунда пахта даласига ҳайдалганда уйни соғиниб қолмасдан ҳақиқий равишда саёҳат қилаётганига ўзини ишонтира олиши.
6) Камида “Машҳура” фирмаси сингари ўқувларни ўқиган бўлиши ва ” “кочегар”лик ишларидан хабардор бўлиши.
Пишириқлар байрам ёки онда сонда туғилган кунларда қилинмаса, доимий тарзда тандирга ўчоқ қалаб нон ёпишни билишида қўл келади.
7) Машина бошқара олиш ва уни тузатиш.
Биринчи навбатда қишлоқда ягона бўлган уйимиздаги Москвич русумли машина билан уйдаги жиянлар ва келажакда ўз болаларини узоооқда бўлган мактабга ташиш, йўлда яъно овлоқда бузилиб қолса уни тузата олиш каби кўникмаларга эга бўлганлиги барчани муаммолардан халос этишга ёрдам беради.
8) Темир терсак ишлари билан таниш бўлиши ва дурадгорликни уддалаши.
Юқорида айтиб ўтганимдек 2 гектар ерни чопиш вақтида лопатка синиб қолса уни тузата олиши ва темирларни пайвандларни уддалаши. (Электро сварка)
9) Техника ва сантехникани билиш.
Сув йўқлиги учун водопровод деган матаҳни ишлата олиш ва оқова тизими бўлмаганлиги сабаб ҳожатхонани қўлда тозалаш.(Бу сизларга сантехниканинг қишлоқча кўриниши бўлади, шаҳарчаси эмас )
10) Мусиқага ошно бўлиши ва сабрли бўлиши жуда шарт.
Қишлоқ жойида тананинг нозиклигини ўйлашга ҳам вақти етмай болалари 3-5 нафар бўлганда ҳар бирига миллий алла қўшиғини айта олиши ва нервенный бўлиб бешикни урмаслиги.
11) Қўшнилар билан толерантликни ўрната олиш.
Турли ғийбат ва сўзларга кўзни кўр ва қулоқни кар қила олиши. Ўрни келганда қарғишлар билан ҳужумга ўта олиши.
12) Иқтисод ва банк ишларини пухта ўзлаштирган бўлиши.
Эри чет элда мардикорлик қилиб топган пулларини банк ҳисоб рақамидан олиши ва пулларни эконом қилиб ишлатиши.
13) Жуда вафодор бўлиши.
Чет эла ишга кетган эрини йиллаб чидам билан вафодорлик қилиб хиёнат қилмаган ҳолда кутиши.
14) Тансоқчилик (телехиронател/body guard) бўлишни уддалаши.
Ёлғиз инжиқ қайнонани қўшни кампир ва аёллар ҳужуми ва қарғишларидан астойдил асрай олиши ва эри келгунигача ўзи шахсан қайнонасини ўлдириб қўймаслиги.

* * *
Ҳурматли азиз дўстлар!
Кимки ушбу шартларни бажара олишига кўзи етса илтимос билдириб қўйсин. Бошқа шартларни эса келин бўлиб уйга келганидан кейин дастурхон қилиб олдига ёзиб қўяман.
Агар номзодлар кўп бўлса сайлов онлайн қилиб танлов ўтказамиз.

PS.  Суратда уйнинг олд томони кўрсатиляпти. Бунда бўлажак келин ўз ҳовлисини тасаввур қила олсин дея.

Мистер Қалампир 2015

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.