Ҳамдардлик

Жойлари жаннатдан бўлсин!

Инсон ҳақлари курашчиси Башорат Эшовага акасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор қиламиз.

75 ёшида оламдан ўтган Малик аканинг жойлари жаннатда бўлсин, деб дуо қиламиз.

Яратганнинг Ўзи марҳумни махфират айлаб, ажрига лойиқ ва молик кўрсин.

Башорат опага бардош, сабр берсин!

“Туронзамин”

Сойим Исҳоқов

buriКўклам адоғида куз

(Роман)

Тўққизинчи боб
Бухороликларнинг одатлари шундайми ё беклар шундай қилишадими, тўй оши тарқалгач кечга яқин узоқ-яқиндан келган полвонларни кенг бир меҳмонхонага жамлашди. Мулла Ислом етакчилигида Саримсоқ полвон ҳам шу хонага кирди. Жой етишмаганлигидан, пойгакда қисилиброқ ўтириб қолишди. Тўрда Бухоронинг полвон талабида келган йирик амалдорлари ва номдор кишилар ўтиришарди.
Меҳмонларга қайтадан дастурхонлар ёзилиб, устига турли-туман ноз-неъматлар уйиб ташланди. Ҳар бир меҳмонга бир косадан гулоб тортиб, ортидан чой берилди. Ошдан кейин озроқ гурунглашиб ўтиришди: тўрдагилар одоб сақлаб пастроқ овозда. қуйироқдагилар бетартиб ва баландроқ овозда. Полвонларнинг гурунги гурунгдан кўра бир-бирларини чандишга ўхшаб кетарди.
Бир маҳал юқорироқда ўтирган қоп-қора, давангир бир полвон Саримсоқ полвонга ишора қилиб:
– Ин писар аз кужо (Бу бола қаердан келди)?-деди шеригига мазаҳлаш оҳангида. Continue reading