Сиёсий латифалар

aldarkusaБир куни Баракатопгур

Ўзбекистондан Россияга бориб, ишлари юришиб кетган мухожир Янги йилга эгизак ўғиллари учун Москвадаги уйига Дед Мороз чақирибди.
-Ну – ка дети, начинайте мне рассказывать стих! – кела солиб болаларга дўқ қилибди Дед Мороз.
Қор бобо бақирганидан қўрқиб кетган Хасан укаси Хусанга ўзимизни тилда пичирлабди:
-Ахмоқми бу Дед Мороз, дўқини қара!
Буни эшитган Дед Мороз айтармиш:
-Оғзинга қараб гапир, ука! Ўзларинг ахмоқсанлар!…
Х Х Х
Баракатопгур сафар билан АҚШ га борибди. Уни Обама яхшилаб мехмон қилганидан сўнг ундан сўраябди:
-Бу зиёфатга сарфланган катта маблағни бюджетдан қандай уғирлайсиз?
Обама мехмонга ойнадан кўприкни кўрсатиб:
-Бу кўприкни сметаси 10 млн доллар эди. Биз тендер эьлон қилдик. Ғолиб тадбиркор 8 млн. долларга қуриб берадиган бўлди. Кўприкни иқтисодидан зиёфат қилаябман сизни…
Обама жавоб ташриф билан Баракатопгурга келди. Мезбон уни яхшилаб мехмон қилди. Обама сўраябди:
-Қайси маблағ ҳисобига? – деб
-Кўприкни кўраябсизми? – ойнадан кўрсатаябди Баракатопгур.
-Ҳеч қандай кўприк йўқ-ку?
-Мана шу кўприк иқтисодидан мехмон қилаябман сизни!…
Х Х Х
Бош вазир Баракатопгурга:
-Фалончи хокимни ишдан олмасак бўлмайди. Миллион доллар ўғирлаганини эшитганимда “нафсингни тий” деб яхшилаб сўккандим. 10 млн. доллар ўғирлаганини эшитиб яхшилаб ургандим. Яқинда эшитишимча ҳалқни рисқидан 100 млн. доллардан кўп маблағ ўғирлабди!
-Уни ишдан бўшатиш эрта!!!
-? ? ?
-У вилоят ҳалқини ўзида ҳам, рисқида ҳам бунақа пул йўқ. Сен аввал хокимни алдаб, бу катта маблағни қаердан топаётганини бил. Кейин маслаҳатлашамиз…

М.Мансур Январ 2015-йил

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.