Ҳажв

mushtum1Бир куни…

Қорин қўйган ўзбек айвонда дам олаябди. Ёнига келган кичик ўғли отасини қорнини аста силаб сўраябди:
-Адажон, бу катта қорнингиз кўп ош еганингиздан шундайми?
-Ўғлим, бу катта қорин кўп ош ейиш учун шундай!
xxx
Ёз саратонида Афанди эшак миниб бозорга кетаябди. Пешонасидан тер дарё бўлиб оқаябди. Қаршисида велосипедчи.
-Менга қара, ошна! Нега мен терга ботганман, сен эса терламагансан?-сўраябди Афанди.
-Ахир мени велосипедда тезлигим соатига 25 км. Сен ҳам эшагингда тез юрсанг, муздаккина бўлиб кетасан…
Афанди эшагини қаттиқ ниқтаб, қамчи билан уриб роса югуртирибди. Қаттиқ югуришдан силласи қуриган эшак ярим соатга бормай қулаб, жон берибди. Хайрон бўлган Афанди эшагини бошини силаб айтар эмиш:
-Қизиқ, мен муздек бўлишим керак эди, негадур эшагим муздек бўлиб қолибди.
xxx
Ўзбек йигити узоқ вақт мехнат мухожирлигида бўлиб, уйига қайтди. Келин унга шарт қўймоқда:
-Бугундан бошлаб оиламизда барча муносабат бозор иқтисоди бўйича. Тушлик 100 рубль, кийимингизни дазмол қилиш 60 рубль, тугмача тикиб қўйиш 40 рубль , тушунарликми?
-Нима ҳам қилар эдим. Мана сенга тушлик учун, мана буниси кийиларимни ювганинг учун, дазмол қилганинга мана яна 60 рубль.
Кеч булганда эру-хотин ётишаябди. Хотин:
-Айтиб қўяй, бу ёғи 200 рубль, тушунарликми?
-Менда бор –йўғи 150 рубль пулим қолди. Шунинг учун тинчгина ухлайлик,-жавоб берди эри. Тонгга яқин келин уйғотаябди:
-Адаси, уйғонинг энди. 50 рубль қарз бериб туришим мумкин….
xxx
Баракатопгурни ёрдамчиси катта кўчадан кетаётиб, танишини учратди.
-Ҳа, тинчликми, хурсанд кўринасан? – сўради ундан таниши.
-Тушунасанми, Баракатопгурни мажлисида ўтиргандим. Беҳос ўзим билмаган ҳолда ҳавони буздим. Хўжайин мени хайдаб чиқарди.
-Ёмон иш бўлибди. Нега хурсанд бўласан, хайронман?
-Мен ҳам хайронманда. Ҳавоси бузуқ хонада ўзини ва хаммани қолдириб, мени чиқариб юборганига!
М.Мансур январ 2015-йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.