Ҳажв

mushtum1Бир куни…

Қорин қўйган ўзбек айвонда дам олаябди. Ёнига келган кичик ўғли отасини қорнини аста силаб сўраябди:
-Адажон, бу катта қорнингиз кўп ош еганингиздан шундайми?
-Ўғлим, бу катта қорин кўп ош ейиш учун шундай!
xxx
Ёз саратонида Афанди эшак миниб бозорга кетаябди. Пешонасидан тер дарё бўлиб оқаябди. Қаршисида велосипедчи.
-Менга қара, ошна! Нега мен терга ботганман, сен эса терламагансан?-сўраябди Афанди.
-Ахир мени велосипедда тезлигим соатига 25 км. Сен ҳам эшагингда тез юрсанг, муздаккина бўлиб кетасан…
Афанди эшагини қаттиқ ниқтаб, қамчи билан уриб роса югуртирибди. Қаттиқ югуришдан силласи қуриган эшак ярим соатга бормай қулаб, жон берибди. Хайрон бўлган Афанди эшагини бошини силаб айтар эмиш:
-Қизиқ, мен муздек бўлишим керак эди, негадур эшагим муздек бўлиб қолибди. Continue reading

Тарихнинг сарғаймаган саҳифалари

1990_sessiyapaytiКУНДАГА ҚЎЙИЛГАН БОШ

ёки мустақилликнинг машаққатли йўллари хусусида сўз

МОЗИЙГА МУРОЖААТ

Сайхун ва Жайхун ўраб турган бу заминнинг “пешонаси шўр” экан. Нега дейсизми? Ахир қайси юрт бу қадар кўп азият чеккан, бу қадар кўп талофат берган, бу қадар кўп қони тўкилган? Уч карра тили, етмиш етти марта қўли кесилган бу юртнинг тақдири ҳақида ҳали ҳеч ким аниқ тасаввурга эга эмас ва ҳали бери бу қусур барҳам топмаслиги аниқ.

Кимлар босиб олишни орзу қилмади ва кимлар босиб олмади? Жангу жадалсиз ўтган йили борми бу юртнинг?  Гоҳида Машриқ тарафдан, гоҳида Мағриб ёндан отлар дупури келиб турди, ўқлар ёғилди бошига. Баъзан Спитамен бўлиб кўкдан ёғилган ўққа кўксини қалқон қилди ўғлонлари. Баъзан Муқанно бўлиб ловуллаган оловга кирди жигарбандалари.  Темур Малик бўлиб ёғийга ёпирилди. Жалолиддин Мангуберди бўлиб саманда сакради саркардалари. Соҳибқирон Темур ҳазратнинг ҳам кўксига қонли из бўлди ёвнинг шум ниятлари.

Бироқ олов ичида, жанг қуршовида, ўқлар остида юксалишдан тўхтамади бу юрт. Улуғ Сино бўлиб кўкарди, Беруний, Ал-Хоразмий бўлиб тафаккур дарахтига айланди, Ал-Фароб, Фарғоний ва Мирзо Улуғбеклар бўлиб дунё илмхонасига йўл солди, Мир Алишер, Заҳириддин Бобур бўлиб куйлади, Имом Бухорий, Аҳмад Яссавий,  Ат-Термизий, Хўжа Аҳрори вали бўлиб одоб – аҳлиқ салтанатини устувор этди. Чўлпону  Усмон, Фитрату Қодирий бўлиб жонини жабборга берди бу юрт. Continue reading