Ёдгор Обид

yodgorБедана овини кўрганмисиз?
Мен ўзим ҳам бедана овида кўп қатнашганман.
Тонг ғира – ширасида итни эргаштириб, бедапояга йўл олардик. Бедана овозига қараб, қаердалиги тахмин қилинган жойга тўр ташланарди. Кейин итни қўйиб юбориларди…
Кейинги пайтларда Парижда юз берган фожеали воқеалар менга ҳудди шу бедана овини эслатди…
Олдиндан айтиб қўяй: Путин кўп тажрибали, пихини ёрган овчилардан.
Қаерга тўр ташлашни яҳши билади.
Қолаверса, Америкада ҳам, Европада ҳам, Араб мамлакатларида ҳам ҳозирги кунларда руслар кўп. Албатта, уларнинг ҳаммасини Путиноид дейиш тўғри эмас. Лекин КГБнинг яширин ҳизматчилари, югурдаклари кўп. Уларнинг ҳизматларидан фойдаланмаса, Путин – Путин бўлмасди.
Жиноят ҳақида фикр юритиш ва уни ўрганиш учун аввал сабаб (мотив) илдизларига назар ташлаб кўриш керак…
Мазкур масалада эса, сабаб (мотив) етарлигидан ҳам ортиқроқ.
Европа санкцияларидан кейин Путиннинг Араб мамлакатлари раҳбарлари атрофида кўп ўралашиб қолгани ҳам бежиз эмас.
Шунингдек, кўплаб радикал партиялар, жумладан, Ал Қоида билан ҳам алоқада бўлганига шубҳа қилмаса бўлади.
Париж фожеаларида Путиннинг қулоғи кўриниб қолаётгани ҳам исботга мухтож деб ўйламайман…
Буни – бир кесак билан икки қуённи уриш дейилади.
1) Европада нотинчлик уйғотиш орқали Россия иқтисоди билан боғлик ва ўз таъсирини кўрсатабошлаган санкциялар масаласини қайта кўриб чиқишга ундаш. (Ёки мажбур қилиш).
2) Украина истилоси билан боғлик муаммоларидан жаҳон жамоатчилиги эътиборини четга буриш, чалғитиш.
Иккала масала ҳам Путин сиёсати учун муҳим ва айни вақтда жуда керакли…
Бедана ови учун ташланган тўр ҳам ўз вақтида амалга оширилган иш бўлди. Унинг тўрига илинганлар, афсуски, жуда кўп. Жоҳиллик қурбонлари.
Уялари Араб мамлакатларида бўлган ва уруғлари ҳатто Марказий Осиёга ҳам тарқаб кетган жоҳил ва аҳволнинг чин моҳиятини ўзлари тушунмаган “жиҳодчи” иш бажарувчилар одатдагидек, “олкишлашни” ва озроқ ташлаб қўйилган суякни қўлдан бериб қўймасликка шошилиб, ваҳшийларча ҳайқириқлар билан ташландилар ва оқибат…
Ҳамма кўриб турибди…
Энди улар ўз қилмишларини нима билан оқлашлари керак?
Табиий, “Оллоҳ акбар” билан…
Ёки: “Пайғамбаримиз учун қасос олдик!” каби қуруқ ва мантиқсиз гаплар билан…
“Ов” учун ташланган тўрнинг айни ҳавфли жойи ҳам шу ерда эди…
Афсуски, ҳудди мана шу тўрга ҳатто мен ҳурмат қилиб, фикр доираси кенг дея ўйлаб юрганим одамлар ҳам осонгина илиндилар ва жоҳилона баҳсларга берилиб кетдилар…
Яратганга шукурлар бўлсинки, бундай жоҳиллар кўп эмас экан…
Кўплар ўз вақтида жуда тўғри ҳулосага келдилар. Менга айниқса Жаҳонгир Муҳаммаднинг таҳлиллари маъқул бўлди.
Ҳартомонлама.
Надежда Отаеванинг фикрлари ҳам қамровли ва ҳолис эканлиги шубҳага ўрин қолдирмайди.
Яна бирқанча номларни айтишим мумкин.
Жоҳил тўдалар эса, “Оллоҳ акбар” дея ҳайқириб, Оллоҳ сўзларига қарши борганларини тушунмадилар.
“Пайғамбаримизни ҳимоя қилдик” деб, пайғамбаримиз сўзлари ва амалларига қарши борганларини ўзлари ҳам тушуниб етолмадилар…
Афсус…

https://www.facebook.com/jodgor.obid?fref=ts

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.