Сиёсий латифалар

mushtum2Кунлардан бир кун…

  Деярлик  бир  йилдан  бери  тирикчилик  билан  бўлиб,  ҳеч  нарса  ёзмай қўйгандим. Шу  байрам  кунлари  баъзи  эшитган  янги  латифаларни  қоғозга  тушириб  юбораябман,  кўрарсизлар…ҳурмат  билан  М.Мансур.

XXX

Оқ подшоҳ асабийлашган. “Газ ва нефть қазиб олишни кўп баробар оширдим, хазинани унча-бунча тўлдирдим, лекин негадур барибир душманлар кундан-кунга купайиб бормоқда, миллий пулим қадирсизланиб хор бўлаябди, умуман нега ишлар юришмаябди ўзи? Бир сир-асрори бўлса керак бу давлатни“ – деган фикрда КГБ рахбарига топшириқ бераябди:
-Менга Ельцинни жаннатданми ё дўзахдан топиб, телефонда улаб бер! Ундан сўраб кўрай бу сир-асрорни…
Маьлум вақтдан сўнг бу топшириқ бажарилиб, подшоҳга телефон гўшагини беришди:
-Мархамат, Ельцин билан гаплашинг.
-Борис Николаевич, салом!
-Ишларинг қанақа бўлаябди, Володя?
-Анча қийналдим. Негадур ишлаб чиқаришни кўпайтирганим билан ташқи душманлар кўпайиб бормоқда. Балки бу давлатни мен билмаган қандайдур сир-асрори бордир? Нима маслаҳат берасиз, устоз?
-Энди ука, айтар эдимку, лекин бу телефонда гаплашадиган гап эмас ўзи….

XXX
Қримга санкциялар шароитда яшаш тажрибаси билан ўртоқлашгани Зимбабве давлати вазири келган. Қрим рахбарлари Шимолий Қрим каналидаги сувсизлик сабабли қишлоқ хўжалигидаги аянчли аҳволдан нолиб, мехмондан сўрашаябди:
-Сизларда сувсизликда қандай мева-сабзавот турлари ўсади?
-Бизларда барча турлари ўсади! Банан дейсизми, лимон дейсизми, мандарин дейсизми, хуллас хамма нарса қишин-ёзин ўсади!
-Ҳосилни қачон ва қанақа йиғасизлар?
-Ҳосил ҳеч қачон атайлаб йиғмаймиз. Одатда одамларимиз дарахт тагида ялло қилиб ётишади. Шабада ёки шамол эсиб, ҳосилни ўзи дарахтдан тушади.
-Мабодо шабaда ёки шамол эсмасачи?
-Демак, унда ҳосилсизлик йили экан!

ХХХ
Oқ подшоҳ медицинадаги ахвол билан танишгани касалхонага ташриф буюрди. Ёнидагилар билан бир палатага кирса, учта эркак даволанаётган экан.
-Хўш, айтингчи, нима касалингиз бор? – биринчи бемордан сўраябди подшоҳ.
-Геморрой билан ётибман. Мазь суришаябди. Анча фойда берди. Деярли тузалдим.
-Қандай илтимос ёки саволларингиз бор?
-Ҳеч қандай илтимосим йўқ. Сиздан хурсандмиз! Минг рахмат!
-Сиз қандай дард билан ётибсиз?- сўради подшоҳ иккинчи бемордан.
-Мен ҳам геморрой билан. Менга ҳам мазь суришаябди. Ёрдам бераябди. Менинг ҳам ҳеч қандан илтимосим йўқ. Сизга рахмат!
-Сизда қандай дард? – сўраябди подшоҳ учинчи бемордан.
-Томоғим ангина бўлибди. Мазь суриб даволашаябди.
-Илтимосларингиз борми?
-Кичик бир илтимосим бор. Дўхтирларга айтсангиз, мазьни аввал менга суриб, сўнг уларга суришса…

ХХХ
Бойвачча рус ўз ўғлини АҚШ да мактабга берди. Биринчи дарсда домла савол бераябди:
-Айтингчи болалар, “АҚШ конституцияси – дунёда энг адолатли конституция” деган ибора кимга тегишли?
Рус боласи биринчи бўлиб қўл кўтариб, бурро жавоб бераябди:
-Бу иборани фалон йили Авраам Линнкольн айтган!
-Тўғри, барака топ! Яна саволим бор. “АҚШ да барча миллат ва ирқлар тенг яшаши керак!” деган иборани ким айтган?
Яна рус боласи биринчи бўлиб қўл кўтариб, бурро жавоб бераябди:
-Бу иборани фалон йили Мартин Лютер Кинг айтган.
-Тўғри, барака топ! Кўрдингларми болалар, рус дўстингиз билимли экан, ундан ўрнак олинглар!!!
Бу пайт орқа партада ўтирган негр боласи бироз овозини чиқариб:
-Бу русларни билимдонлиги жуда одамни энсасини қотираябди-ку… -деди
-Ким бу ҳақорот гапларни айтди? – жахл билан сўради домла.
Яна рус боласи биринчи бўлиб ўрнидан туриб:
-Бу гапни Барак Обама руслар Қримни эгаллаган куни айтган! – дейди.

ХХХ
Оқ подшоҳ АҚШга жосус жўнатаябди.
-Майор Петров! Вашингтонга борасиз. Энг нуфузли 5 юлдузли мехмонхонага жойлашасиз. Ресторанларда базм ва зиёфатлар ташкил қиласиз. Оқ уй даги юқори мартабали ходимлар билан танишасиз. Улардан сир-асрорни билиб, бизга хабар берасиз! Мен Марказий Банкка буйруқ бераман, сизга маблағ ажратади, – деб, ўша захоти Набиуллинага қўнғироқ қилаябди:
-Петров АҚШга махсус топшириқ билан кетаябди, унга фалонча валюта бериш керак!
Марказий Банк рахбари узоқ вақт Оқ подшоҳга нималарнидур телефонда тушинтираябди. Уни гапларини эшитгач, Оқ подшоҳ майор Петровга қараб, айтаябди:
-Топшириқни бироз ўзгартирамиз. АҚШга борасиз. Вашингтон марказида “бомж” бўлиб жойлашасиз…

М.Мансур.

Январ 2015-йил

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.