Ботир Норбой׃ АЛЛОҲ БОШНИ НИМАГА БЕРГАН? (2-қисм)

ЁКИ ДЕМОКРАТИЯ ТУШУНЧАСИ БОРАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР

– Парламент сайловларида ҳамми?

– Албатта, ҳамма сайлов ва референдумларда жамоат ташкилотлари, шу жумладан, партияларнинг вакиллари тенг ҳуқуқлилик асосида сайланиши керак.

– Бизда бундай сайловлар бўлмас эканда, чунки халқ ичидан етишиб чиққан партиялар бизда йўқ. “Бирлик халқ ҳаракати партияси”, “Эрк” демократик партияси” фаолиятлари расман бўлмасада, амалда таъқиқланган.

– Бу Сизларнинг қўрқоқлигингиз, ўзбекнинг менталитети билан боғлиқ , – деди кўзойнакли йигит.

– Менталитет деганингизни тушунмадим – гапга аралашди яна фермер.

– Менталитет халқнинг онг онгига сингиб кетган, у оғишмай амал қиладиган хусусият ёки иллатлар… Бу хусусият ва иллатлар унинг юриш-туришида, урф – одатларида, мақол ва маталларида акс этади. ўзбекнинг юриш-туришини кузатганмисиз? Агар ҳозир Сиз гаплашиб турган жойга ҳокимингиз келиб олса нима қиласиз?

– Салом бераман.

– Салом берибгина олмайсиз, икки букилиб таъзим ҳам қиласиз. Иложи бўлса, унга хушомад ҳам қилгингиз келади. Аммо ўрис ёки қозоқ ундай илмайди.

Ўзбекнинг ҳам ҳаммаси ундай қилмайди, – дедим мен.

– Хаммаси эмас, кўпчилиги шундай қ илади. Ёки беш-олти лаганбардор қилган ишни бошқалар ҳам ё ошкора, ё яширин қўллаб – қувватлайди. Чунки ёшлигингизданоқ сизни каттани ҳурмат қил, хўжайинларга қарши гапирма, деб тарбиялашган. Сиз катта деганда улуғ– ёшли одамни эмас, раҳбарни тушунасиз, т ўғрими?

– Тўғри – деди дурадгор ноилож.

Ўзбекда “Эгилган бўйинни илич кесмайди”, “ўнг юзингга урсалар, чап юзингни тут”, “Қўл югуриги ошга, тил югуриги бошга”, деган мақоллар борми?

– Бор.

– Яна шоирларнинг шеърларида ҳам, “Тишингни авайла, узаяр ёшинг, тилинг- ни авайла, омондир бошинг” сингари мисралар кўпми?

– Кўп, бироқ “Гар қилич келса, бошимга мен дегайман ростин ” (Муқимий) , “Эгилган бўйинни қилич кесмас, деб, Яшамоқ керакми бўйинни эгиб, Дўстларим, дўстларим, енгилмангиз еч, Бўйинлар тик бўлсин, кесса ҳам қилич”(Миразиз Аъзам) каби сатрлар ҳам бор, – дедим мен.

– Борликка бор. Бироқ ўзбек қайсига кўпроқ амал қилади, биринчисигами ёки иккинчисигами?

– Биринчисига.

– Ана, тўғрисини айтдингиз. Аммо қозоқ ёки рус ундай қилмайди. қозоқда “Бош кесиш бор, аммо тил кесиш йўқ “, Одам адал (яъни адолатли)булмоги керак, каби мақоллар бор. рус ҳам “Честь сбереги смолоду”, деб туриб олади. Улар ҳақиқатни биздан кўра кўпроқ ёқтиришади. Урисларнинг Белинский деган олими ” ҳатто онанинг фарзандига муҳаббати ҳам ҳақиқ атга асосланиши керак”, дейди.

– Энди улар бошидан кечирган шароит билан ўзбек бошидан кечирган шароит бир хил эмасда! ўзбек Македониялик Искандар, кейинроқ араблар, кейинроқ чингизийлар, сўнг русларнинг босқинини… сў нг 37-йиллар қ ирғинини кўрди…

– Сиз айтган босқин ва қийинчиликларни қозоқ , тожик, гуржи, қирғиз, ҳатто рус ҳам кўрган. Бошқа халқларнинг бошидан ҳам шундай қийинчиликлар ўтган.

– Унда гап нимада?

– Гап биринчидан, ўзбекнинг менталитетида, иккинчидан, раҳбариятларингиз яратган шароитда. Мен Сизларга бориб етсин, деб атай, дастлаб менталитет ҳақида гапирдим, аслида, Сизлардаги шароит қозоғистон ёки Россияда бўлса, ўша ердаги аҳвол ҳам ўзбекистондагидай бўлиши мумин эди. Аммо бундай шароитнинг бўлишига қозоқ ёки қирғиз, рус ёки украин менталитети йўл қўйиб бермайди.

– Тўғри, — тан олди, фемер. Табиатимиздаги ўта юмшоклик бошимизга бало булаётган экан. Демократия дегани унчалик қийин гап эмас эканку! Нега?

– Гапимнинг давомини ҳам эшитинг, — деди кўзойнак таққан йигит. –Демократик жамиятда бир-бирига бўйсинмайдиган уч ҳокимият хам бўлади. Бу қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд окимиятидир. Улар бир-биридан мустақил равишда ишлашади. Шунда парламент аъзолари ҳам, ҳатто президент ҳам ижро этувчи ёки суд ҳокимиятининг ишларига аралаша олмайди.

– Бизда ҳам демократия бў лиши учун нима қилишимиз керак?

– Юқоридаги гаплардан маълум бўлмадими? Биринчидан, менталитетингиздаги салбий томонларни ўзгартириш керак. Иккинчидан, раҳбарларингиз демократия қиламиз, деяптими? – кулиб сўради, кўзойнакли йигит…

– Деяпти.

– Мен юқорида демократия нималигини содда қилиб тушунтирдим. (Эркин матбуот, эркин сайловлар, учта бир -бирига бўйсунмайдиган ҳукумат) Худди шуларни рахбарларингиздан талаб қилишга Сизнинг ҳақ ингиз бор.

Қандай қилиб талаб қила оламан?!

– Уни ўзингиз топинг, АЛЛОҲ бошни Сизга нимага берган?…

  “Сайрам сабоси” газетасининг 18.10.08 сонида чоп этилган

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek. Bookmark the permalink.

One Response to Ботир Норбой׃ АЛЛОҲ БОШНИ НИМАГА БЕРГАН? (2-қисм)

  1. obidcan says:

    Savodsizlar yozgan savollar bular mana masalan shu matnda: “- Тўғри, — тан олди, фемер.” endi bu savodsizlar bizga demokratiyani qanday tushintirsin.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s