Ботир Норбой׃ АЛЛОҲ БОШНИ НИМАГА БЕРГАН? (2-қисм)

ЁКИ ДЕМОКРАТИЯ ТУШУНЧАСИ БОРАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР

– Парламент сайловларида ҳамми?

– Албатта, ҳамма сайлов ва референдумларда жамоат ташкилотлари, шу жумладан, партияларнинг вакиллари тенг ҳуқуқлилик асосида сайланиши керак.

– Бизда бундай сайловлар бўлмас эканда, чунки халқ ичидан етишиб чиққан партиялар бизда йўқ. “Бирлик халқ ҳаракати партияси”, “Эрк” демократик партияси” фаолиятлари расман бўлмасада, амалда таъқиқланган.

– Бу Сизларнинг қўрқоқлигингиз, ўзбекнинг менталитети билан боғлиқ , – деди кўзойнакли йигит.

– Менталитет деганингизни тушунмадим – гапга аралашди яна фермер.

– Менталитет халқнинг онг онгига сингиб кетган, у оғишмай амал қиладиган хусусият ёки иллатлар… Бу хусусият ва иллатлар унинг юриш-туришида, урф – одатларида, мақол ва маталларида акс этади. ўзбекнинг юриш-туришини кузатганмисиз? Агар ҳозир Сиз гаплашиб турган жойга ҳокимингиз келиб олса нима қиласиз? Continue reading