Ботир Норбой׃

botirN4АЛЛОҲ  БОШНИ НИМАГА БЕРГАН?

ЁКИ ДЕМОКРАТИЯ ТУШУНЧАСИ БОРАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР (1-қисм)
Ўзаро суҳбатлашиб турган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан “Аҳволлар қалай?” деб сўрадим. Улардан бири:
– Демократия бўлгандан бери аҳволимиз ёмон, – деди. Суҳбатдошлар қаҳ -қаҳа отиб кулишди.
Кулганлар орасида зиёлинамо кийинган, кўзойнакли йигит ҳам бор эди. У:
– Демократия нима ўзи? – деб савол берди.
– Билмасам, биз томондаги газеталарда “демократияни чуқурлаштириш”, ҳақида кўп ёзишади. Чуқурлашмагани шу бўлса, чуқурлашгани қанақа бўларкин, деб хавотир олиб юраман. Хар ҳолда, ҳозир бизда ишсизлик, қимматчилик, мардикорлар кўпайган, ҳатто аёллардан ҳам мардикорлар бор…
– Агар ишсизлик демократия бўлса, Ўзбекистон ва ундан кўра ҳам демократикроқ бўлган Россияда нега ишсизлик кам? – сўради кўзойнакли йигит.
– Билмасам?..


– Билмасангиз, билиб қўйинг, ишсизлик демократия маҳсули эмас, аксинча демократия йўқлигининг белгисидир. Демократия бўлса, ҳар бир шахс эркин бўлади, кишилар ўз соҳалари бўйича фирма ёки шунга ўхшаган идоралар очиб, ишсизликни камайтиришади, ҳатто тугатишади. Касбингиз нима?
– Дурадгорман… Сиз айтгандай, фирма очиб, ишлашга мен ҳам ҳаракат илиб кўрдим. Аммо, иш бошлашим билан солиқ қўмитасидан бир киши келиб ишларимдан камчилик топа бошлади. Кейин билсам унга икки дона ром керак экан… Ундан бир амаллаб қутулган эдим, прократурадан бири келиб, ясаб қўйган эшигимни арзон – гаровга олиб кетди. Бу цех билан оиламни боқа олишимга кўзим етмагач, уни ёпиб, Қозоғистонга ишлашга келдим.
– Демократия дегани эркин инсон ва эркин шароит дегани. — сўзини давом эттирди, кўзойнакли йигит, – Сизнинг эркингиз йўқлиги учун сиз солиқ қўмитаси ходими ромингизни олиб кетган, шу сабабли унинг ва прокурорнинг ноқонуний ишларига қарши туролмагансиз, оқибатда ишсиз олгансиз.
Гапга қорачадан келган 40 ёшлардаги киши аралашди.
– Сизнинг гапларингиз балки назарий жиҳатдан тўғридир, аммо бизнинг шароитда гапларингизни амалга ошириш қийин.
– Нега?
– Мен ҳам фермер хўжалиги очиб ўн гектар ер олган эдим. хам меҳнат қилиб, ҳам қарз бўлдим…
– Қанақасига қарз бўлдингиз?
– Ерни олгандан кейин трактор ишлатдим. Тракторчига ва ёнилғига отнинг калласидай пул олишди. 6 гектар ерга пахта, 3 гектар ерга буғдой, олганига сабзавот экасан, деб шартномага қў л қўйдиришди. Уруғликка, минерал -итларга, дорилашга пул олишди. Хаммаси улар айтган нархда. Бола – чақам, қариндош – уруғларим билан олти ой ишлаб ҳосил етиштирдим. Буғдойимни келиб комбайнда ўриб, 180 сўмдан нарх қўйиб олиб кетишди. Мен уларга, “биродарлар, бозорда буғдой 400 сўм, меникини ҳеч бўлмаса 300 га баҳоланглар,”, деб илтимос қилдим. Аммо гапимни бир тийинга олишмади: “нархни сен эмас, биз қўямиз, уруғликни, тракторни, минерал -итларни биз берганмиз”, дейишди. Мен уларга “текинга бермагансизлар, пулимга бергансизлар”, дея олмадим.
– Судхўрлар экан-да, бошлиқларингиз. Судхўрлик динда гуноҳ саналади. Фермер дегани, акахон, давлат билан ҳеч қандай шартнома тузмайди. Ер солиғини тўлайди холос.
– Шартнома тузмай ҳам кўрингчи, онангизни Учқўрғондан кўрарсиз, — деди собиқ фермер.
– Биламан, аммо бор гапни айтяпман. Чет элларда фермерлар ерига нима экишни ҳам, олинган ҳосилни қаерга олиб бориб, қанчага сотишни ҳам ўзи ҳал қилади. Чет мамлакатларда ҳақ олишнинг 3 ёки 5 фоизи фермерлик билан шуғулланади, аммо ў з одамларини ҳам боради, бошқа мамлакатларга ҳам маҳсулот экспорт қилади. Сизнинг ишларингизнинг юришмаганининг сабаби яна эркинлик йўқлигига бориб тақалади. Фермер ҳар бир фуқаро каби эркин ва озод бўлиши керак.
– Бизда ҳозир эски колхознинг ерлари фермерларга бўлиб берилган. Фермерлар уюшмасининг раҳбари бошчилигида ишлашади.
– Унда улар фермер эмас, колхоз эканда?
– Колхоз бўлса қани эди, колхозда ҳеч бўлмаса икки ёки уч қоп унга етадиган маош беришарди, фермерда ишлайдиганлар пул нима эканлигини билишмайди.
– Демак улар фермер бригадаси аъзолари эмас, қуллар эканда? Фақат қулларгина пул олмай ишлайди. Фермер ҳам, у ерда ишлайдиганлар ҳам озод ва эркин одамлар бўлишлари керак.
– Умуман инсон озод бўлиши учун, сиз айтгандай юртимизда ҳақиқий демократия бўлиши учун нима қилишимиз керак? – асабий равишда савол берди дурадгор…
– Бу борада шахсан менда қани рецепт йўқ , аммо велосипедни айтадан ихтиро қилиб ўтирмай, бошқа демократик мамлакатлар илган ишларни амалга ошириш керак, тамом, вассалом!
– Яъни?!
– Менга қолса, ишни матбуотни эркинлаштиришдан бошлаш керак. Матбуот эркин бўлса, Сиз юқорида айтгандай, амалдорлар Сизга зулм ўтказа олмайди, пора ола олмайди, меҳнатингиз маҳсулини арзон гаровга ёки пул бермай қолишдан ҳайиқади, инсонни хўрлашдан, таҳқирлашдан қўрқишади. Эртасига қилмиш ва қидирмишларини ёзиб чиқишларини ким ҳам истайди?!
– Яна?
– Давлатга қарашли барча идора раҳбарларини, судларни, оқсоқоллар йиғини бошлиғини, туман ва вилоят ҳокимини ва ниҳоят Республика президентини ҳам қўнуний сайловлар асосида сайлаш керак. Хозир қуйи бўғиндан бошлаб вилоят ҳокимигача тайинланади. Тайинланган раҳбар халқ билан ҳисоблашиши қийин. Агар сайланса, халқ билан ҳисоблашади: “мени халқ сайлаган, эртага ҳисоб беришим керак, уларнинг кўнглидан чиқмасам, мени олиб ташлашади, эл олдида шарманда бўламан”, деб ўйлаб, тиришиб – тирмашиб ишлайди.
– Идора бошлиқлари, суд, ҳокимларни халқ сайласа, номзодларни ким қў яди?
– Идора бошли ларини шу корхонада ишлайдиганлар, Фуқаролар йиғини бошлиғи номзодини шу маҳалланинг одамлари, суд, туман окими ёки вилоят окимининг номзодини туман ва вилоятда фаолият олиб бораётган ҳақиқий партияларнинг аъзолари қўйишади.
– Хақиқийси билан сохтасини қандай ажратасиз?
– Халқ ичидан етишиб чиққани ҳақиқий, юқоридан туриб тузилгани кўпинча сохта партиялар бўлади, бундай партияларни сиёсатда ” қўғирчоқ партиялар” дейишади. Хақиқий партиялар уйидан туриб тузилган ва кўпчилик ҳолларда ҳукуматга мухолиф бўлган партиялардир. Улар ўз номзодларини ва бошқа жамоат ташкилотлари қўйган номзодларнинг сайланиш жараёнини ҳукумат мулозимлари, чет эллик кузатувчилар билан биргаликда назорат қилади.
(Давоми бор).

Turonzamin, 2008

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s