Сойим Исҳоқов

soyimishoqКўклам адоғида куз

(Роман)

Еттинчи боб
Саримсоқ полвоннинг Эгамберди полвон билан ҳам бир мартагина улоқ тортишгиси бор эди. Бу ҳасаддан эмасди албатта. Шунчаки кучини ва уқувини бир чамалаб кўрмоқчи эди. қани, ўзида ҳам шу полвоннинг иқтидори борми? Лекин ҳар гал бунга қасд қилганида отасининг гапи эсига тушиб, ўзини зўрға тийиб қолади. Бир гал ўзини тутолмай ҳам қолди. Анойидами, Жарбулоқдами юз берганди бу ҳодиса.
Ўшанда Эгамберди полвон гуриллатиб улоқни олаверди. Одатда бошқаларга гал бериб, тўдага ҳар замонда бир тушиб турадиган полвоннинг бу қилиғи кўпларга эриш туюлди. Негадир ўз одатларига хилоф иш тутаётганди у. Улоқни бошқа тарафлардан келган полвонлар олиб кетаётган бўлса бошқа гап. Унинг ҳатти-ҳаракатларидан ҳатто Саримсоқ полвон ҳам ажабланди-ю, ноилож кузатиб тураверди. Continue reading