АЙТИЛМАЙДИГАН ГАПЛАР

jm_20014_febrНЕГА БУНДАЙ ?
Ўзбекнинг ишлари қизиқ. Ҳамма бир-бирига таъна қилади׃
“Нега қўзғалмайсан, ётаверасанми?”
“Қачон бош кўтарасан?”
“Шунча золимликлар бўлмоқда, нега жимсан?”
“Ҳеч бўлмаса қирғиздан ўрнак олмайсанми?”
“Нега бунча ковла-ковла қиласан?”
“Бир-бирингни егунча бирлашсанг бўлмайдими?”

Кейин “Нега қўзғалмайсан?” деган одамнинг ўзи қўзғалмайди.
“Ётаверасанми?” деган одамнинг ўзи мазза қилиб ётаверади.
“Шунча золимликлар бўлмоқда, нега жимсан?” деган одамнинг ўзи ҳатто ўз номини айтиб икки қатор нарса ёзишга қўрқади. Бола-чақа бор-да. Худди бошқаларда йўқдек! Continue reading