Тарих сабоқлари

temurБиринчи фасл

ГЎДАКЛИК ДАВРИ ВА ШАЙХ ШАМСИДДИН НАЗДИДА ТАҲСИЛИ

Отамнинг оти Тарағой, Кеш шаҳрининг кам бизоат ерлик кишиларидан саналур эди. Шаҳар аҳли эҳтиром қилур эдилар. Менинг туғулишимдан илгари отам туш кўрмиш. Тушида отамнинг қаршисинда фариштасифат бир чиройли киши кўрунуб, қўлидаги қиличини отамга бермишдур. Отам у кишидан қилични олиб, тўрт томонга силта  турган ҳолда уйғонадур.

Эртаси отам, одат бўйича, пешин намозини маҳалла масжидида шайх Зайниддин орқасида ўқугандан кейин шайхнинг олдига бориб, кўрган тушни баён қилгандур. Шайх отамдан сўраб, тушни тонг вақтида кўрганини билгандан кейин бундай таъбир қилади: “Сенга Тангри таоло бир ўғул ато қилғайки, шамшири билан жаҳонни фатҳ қилғай ва Ислом динини бутун дунёга тарқатгай. Ўғлунгнинг тарбиятида ғофил бўлма, кичиклигидан бошлаб Қуръон ўқусун, хат ёзишни ўрганиб, салоҳ ишлатакни билсун”, деб жавоб таъбир қилмишдир. Continue reading