Ўзгармаган мавзулар

kitobЗарпечак

САВОЛ: Диктатуранинг илдизлари нимага боғлиқ деб ўйлайсиз? (Абдуҳаким).

ЖАВОБ: Диктатура илдизлари ҳар бир халқнинг маданияти, анъаналари ва дини билан боғлиқдир.

Агар оилада болани одам деб ҳисоблашмаса, уни фикр юритиш қобилиятидан йироқ деб камситиш нормал ҳол бўлса ёки тарбиянинг муҳим қисми ҳисобланса, бу табиийки унинг ривожланишига , камол топишига эмас, балки эзилишига, нобаркамол бўлишига олиб боради.

Агар оилада отанинг айтгани айтган, дегани деган, бўлса ва бошқаларнинг фикр қарашларига қўл силташ одат бўлса, бу оилада эркинлик, ҳурлик эмас, балки қуллик, итоатгўйлик илдиз отади. Continue reading