Ризо Обидов

roҚирғизистонни тўлалигича сотиб олди, дейишса ҳам ҳеч ҳайратланмайман

Россиянинг кўпгина ОАВларида собиқ СССР мамлакатларининг газ, нефть компаниялари акцияларини сотиб олишаётгани ҳақида хабарларни ғоят ҳису ҳаяжон билан ёзишаётганини кузатиш мумкин.

Ҳаяжонланмай бўладими? Россия гўё энг бадавлат мамлакатлардан бирига айланиб бўлди, деган фикрни одамлар онгига сингдириш керакда. Аслидачи?

Аслида, биз доим алоқада бўлиб турадиган Россиянинг узоқ ўлкаларидаги оддий ўрислар аҳволи жуда оғир. Майли, бу масала ҳам бошқа бир мавзудир. Лекин ҳозир бошлаганимиз мавзу нефть, газ компанияларини сотиб олишга озроқ тўхталсак.

Шу кунларда “Роснефть Қирғизистон нефть компаниясини 100% сотиб олди”, деган мазмундаги хабарни ўқиб қолдим.

Тасанно! Қирғизистонни тўлалигича сотиб олди, дейишса ҳам ҳеч ҳайратланмайман. Лекин очкўзликнинг чегараси бўлмайди шекилли. Эҳтиёжига шу нарса керакми ё йўқ бу ҳақда очкўзлар ўйлаб ҳам кўришмайди чоғи.

Бундай, дейишимнинг сабаби, нефть ёки газ қазиб олиш бу қудуқ қазиб, сув олиш каби жўн иш эмас. Чунки газ заҳираси очилдими уни жиловлаш керак. Нефть заҳираси ҳам шундай. Бунинг мисолини биз 1980 йилнинг охирларида Наманган вилоятининг Мингбулоқ (аввалги Задарё) туманида нефтни жиловлай олмай ойлаб беҳуда ёниб ётганида кўрганмиз.

Дарвоқе, “Роснефть”ку Қирғиз нефть компаниясини сотиб олгандир, лекин нефтни қазиб олиш учун технологик имкониятлари қандай?

Ҳаттоки, автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларидаги техника ҳам Ғарбники. Чунки СССР пайтидаги техник жиҳозлар аллақачон кераксиз чиқитга айланиб бўлган. Нефть қазиб олиш техникаси ҳам Ғарбдан олинади. Нефтни қазиб олиш бидондан олиб, челакка қуйиш дегани эмас. Россиянинг эскирган, алмисоқдан қолган техникаси билан нефть қазиб олиб бўладими?
Ўрислар шўро йиқилгандан буён бу соҳаларда, модернизация ҳақида бошларига кўланка тушган пайтларда ҳам ўйлаб кўришгани йўқ. Россиянинг ЮКОС нефть компаниясининг қарзлари шу вақтга қадар 50 миллиард доллардан ошиб кетган. Уни Роснефть ютиб ётибди. Қирғизистонда ҳали қазиб олинмган нефтни сотиб олиб, қўр бўлиб ётиб турсин, дейиш бу ҳар литр бензинни 100 рублга сотиб олиш, дегандай гап. Нефтни қазиб олишни шу бугун бошлаймиз ҳам дейишар. Лекин унинг учун технологиялар мавжудми?

Яна Ғарбга мурожаат қилиш керак. Ғарб эса Россияга санкциялар босиб ётибди. Россия эса ҳар эҳтимолга қарши собиқ СССР мамлакатларининг потенциал бойликларини арзимас сариқ чақага босиб олиш, у мамлакатлар амалпарастлари эса киссасини қаппайтириш билан машғул. Бу очкўзлик эмасми?

CA-news 

http://uz.ca-news.org/news:30219#sthash.ZJFzCtE2.dpuf

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.