Ризо Обидов

roҚирғизистонни тўлалигича сотиб олди, дейишса ҳам ҳеч ҳайратланмайман

Россиянинг кўпгина ОАВларида собиқ СССР мамлакатларининг газ, нефть компаниялари акцияларини сотиб олишаётгани ҳақида хабарларни ғоят ҳису ҳаяжон билан ёзишаётганини кузатиш мумкин.

Ҳаяжонланмай бўладими? Россия гўё энг бадавлат мамлакатлардан бирига айланиб бўлди, деган фикрни одамлар онгига сингдириш керакда. Аслидачи?

Аслида, биз доим алоқада бўлиб турадиган Россиянинг узоқ ўлкаларидаги оддий ўрислар аҳволи жуда оғир. Майли, бу масала ҳам бошқа бир мавзудир. Лекин ҳозир бошлаганимиз мавзу нефть, газ компанияларини сотиб олишга озроқ тўхталсак. Continue reading