Фейсбук саҳифаларида

akmlanabiyevОғриган жоним

Чарчадим. Соғлигимни йўқотдим, оғримаган жоним қолмади, дарднинг энг каттаси юракка етган озорлар…..
Умр курашлар билан, таъқиблар билан ўтмоқда. Аммо афсус қилмайман, бу ўзим танлаган йўл, мени кимдир шундай яшашга мажбур қилмаган. Бундан бошқача яшай олмасдим ҳам. Мени таъқибу-қийноқлар эмас, бефарқ одамлар безитди, иккиюзламачи одамлар безитди. Қаерни қарасанг тилёғламалик, ёлғон, адоват…
Ўзи ҳаётда дўсту-душман етарли, улар билан керак жойда ҳисоб-китоб қилиб кетилаверади. ФБдагилар эса…
Мана мисол учун , кимдир бирор нарса ёзади, тагида фикр билдириш учун катакчалар. Агар қарши фикр билдирсангиз балога қоласиз, Худо кўрсатмасин , таниқлироқ одамнинг йўлини кесиб ўтсангиз туғилганингизга пушаймон едиришади.

Нима, уларга фақат мақтов керакми ? Нима, улар учун доимо масхарабозга ўхшаб олачипор кийиниб юриш керакми ? Ўшандақа жоҳиллар дастидан кейинги пайтларда таниқлироқ одамларнинг ёзганларига фикр билдирмай ҳам қўйдим, мақтайдиганлар менсиз ҳам етарли, агарда билмай ноўрин ёзиб қўйсанг бошланади таниқлига содиқлар намойиши. Хўп, сиз билан фикрим бир эмас, аммо бу бир умрга душман бўлиб ўтиш дегани эмас-ку?! Токай бир-биримизга адоватда яшаймиз ?


Аслида шундай адоват, фитналар билан бир-биримизнинг умримизга зомин бўлаётгангимизни билмаймиз. Эртага бирор сабаб билан дунёдан ўтсанг, ана унда кўр номингга ёғилган ширин сўзу-марсияларни…
Одамлар, мен сизлардан меҳр-муҳаббат, оқибат кўргим келади ва сизларга ҳам ўшаларни қайтаргим келади. Ва ҳеч қандай шартсиз . Ширин ёлғонларсиз, қандай бўлса шундайлигича, рўй рост, аччиқ ҳақиқатлар билан.
Доимо соғ-саломат бўлинглар.

Акмал Набиев

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.