Ўзгармаган мавзулар

jm_2008may31Жаҳонгир Муҳаммад׃

Тилнинг қудрати – бизнинг қудратимиз

-Она тилида гапириш бачканаликми?

-Ўз миллатининг тилини ҳурмат қилмаган одам қандай қилиб ўз миллатини ҳурмат қила олади?

-ҚОНУНми, ҚОН+УНми?

1. Бачканалик ва маданият

1992 йилда Озарбайжон президенти Абулфайз Элчибей Кремлда Борис Елцин билан учрашар экан, Кремлни ларзага солди. У русларнининг оғзини ланг очиб қўйиб, ўз она тилида гапира бошлади. Елцин аввалига нима бўлганини тушуна олмади. Кейин масалани англаб етди шекилли, мийиғида кулиб, атрофидагиларга қаради. Улар елка қисиб турардилар. Ўшандагина Кремл корчалонлари мустақил бир давлат раҳбари билан учрашаётганларини ҳис этгандилар.

Бир эслаб кўрингчи, бугунга қадар Ислом Каримов Кремл у ёқда турсин, ҳар бир лидернинг ўз она тилида гапириши қадрланадиган БМТ минбари ёки бирор бир олий даражадаги учрашувда ўзбек тилида гапирдими? Гапирган эмас. Гапирмайди ҳам. Доим рус тилида гапириб келди. Чунки у ўзбек халқини менсимагани каби унинг тилини ҳам менсимайди. Continue reading

Сойим Исҳоқов

adabiyotКўклам адоғида куз

(Роман)

Иккинчи боб

Ҳавонинг мулойимлигиданми ё болалиги эсига тушиб таъсирландими, Саримсоқ полвоннинг айвонда ўтиргиси келмай қолди. Оғир қўзғалиб пойгакка ўтди-да, калишини ўнглаб кийди. Девор тагига ётқизиб қўйилган гулдор ҳассасини қўлига олиб, ташқарига чиқди. Сабзи-пиёз ва бошқа турли кўкатлар экиб қўйилган пушталар орасидаги ёлғизоёқ йўлдан бир-бир босиб, сой томонга туша бошлади.

Дарахтзорга етгач, азим туп ўрик дарахти соясида бир нафас тўхтаб, атрофига назар ташлади. Куз охирлаб келаётганига қарамай дарахтларнинг таги кўрпадай қалин ва кўм-кўк ўтлар билан қопланган. «Сувнинг шарофати бу,-ўйлади у. –Сув бор жойда ҳаёт бор». Шу ерда бир нафас ўтирсаммикан, деган хаёлда қулайроқ жой излади-ю, фикридан қайтди. Яна бир-бир босиб, дарахтзорлар оралаб кетган сўқмоқдан Суюндиксойнинг бўйига тушиб борди.

Сойга тушгач энгашиб, ҳассасидаги қўллари устига иягини қўйганича, бир зум сувга тикилиб турди. Ойнадай ярқириб оқаётган тиниқ сувнинг баҳордаги шиддати йўқ. Анча-мунча юввош тортиб, полвоннинг назарида, маъюсгина оқади. Халқоброқ жойларида аллақандай қўнғизнусха майда жониворлар доира ясаб ғужғон ўйнашарди. Ўргимчаксимон бир турли жониворлар сув узра тинимсиз йўрғалашар, тўхтаганларида анча-мунча жойга сирпаниб боришарди. Уни ўгатликлар «Сув йўрғаси» дейишарди. Continue reading