“Туронзамин” почтасидан

soyimishoqСойим Исҳоқов

Кўклам адоғида куз

(Роман)

Уюшган элнинг тентаги
Сўйлай-сўйлай бий бўлур,
Тарқоқ элнинг тентаги
Калтак билан ий1 бўлур.
Халқ мақоли

Биринчи боб

Кузнинг охирлари.
Офтоб қиёмга келса-да, иссиқ кишини беҳаловат қилмайди. Кунботардан енгилгина, оромбахш шабада елади. Саримсоқ полвон ўтирган айвондан Суюндиксойнинг нариги бетидаги ўт-ўланлари қовжираб сарғайган тоғнинг бир қисми ва кунботардаги шишадай ярақлаб турган осмоннинг бир парчасигина кўринади. қуйида Суюндиксойнинг икки юзини тиғиз қоплаган мевали-мевасиз дарахтлар япроқлари қуёш нурлари билан ўйнашаётгандай тилла, кумуш ва ҳақиқ рангларида товланади. Айниқса ўрикларнинг қонталаш япроқлари офтоб тиғида ажиб жимирлашиб, полвоннинг хаёлини узоқларга, беғам, беташвиш болалик йилларига етаклайди.
Ўтмишини эслашни у ёқтирмасди. Нега ёқтирмаслиги ўзига аён. қанчадан-қанча ман-ман деган полвонларнинг белини букмади, қанча отларга зулм ўтказмади. Издиҳомдан сургалиб чиққан отлар ҳам тирик жон ахир! Ўтмишини эслаганида шулар кўз олдига келиб, уриши сустлашган юрагига азоб беради. Шу туфайли баъзи-баъзида, ҳатто, кўзларида ёш ҳалқаланиб қолади. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

abarotovАбулфайз Баротов: Кўклам адоғида

…Кўпкари қадимдан Туркистон халқларининг энг севимли ўйинларидан бири бўлиб келган. Қолаверса, у ҳам оммавий спорт туридир. Спортнинг ҳар қандай турида ўз чемпионлари бўлганидек, кўпкарида ҳам кучи, уқуви ва чапдастлиги билан донг таратиб, халқимизнинг олқишига сазовор бўлган, меҳрини қозонган полвонлар кўп ўтган. Шундай кишилар ҳақида ҳам яхши бир китоб ўқишни кўпдан орзу қилардик ва ниҳоят…

Мен ёзувчи Сойим Исҳоқовни илгаридан танийман. Республика матбуотида чиққан қисса ва ҳикояларини ўқиганман. Сойим Исҳоқов 1941 йил 20 сентябрда Ғаллаорол туманининг Ўгат қишлоғига қарашли Қоратош бўлимида туғилган. Тоғлик қишлоқлар аҳолисининг пахтачиликка жалб этиш дастури бўйича уларнинг оиласи Чинозга кўчиб келадилар. Ўша кезларда ўн ёшга тўлган Сойим Учқунда ўсиб вояга етди. Меҳнат фаолиятини ота-оналари каби пахта далаларида ишлашдан бошлади. Лекин отасининг Қоратош ҳақидаги соғинчларга тўла ҳикоялари, меҳнаткаш ва танти одамлари ҳақидаги хотиралари унинг ёш қалбини вулқон сингари чўғлантириб борарди. Фикримча инсон ижодга ана шундай эҳтиёж туфайли кириб келади. Continue reading