Умум ватан дардлари

YerЕР ҲАМ ТИРИК ЖОНЗОТМИ?

Қадим-қадимданоқ бутун дунё халқлари Ер куррасини севишади, уни Она сифатида қадрлашади. Ўзимиздаги «Она Замин» бирикмаси ҳам бу қарашларнинг ифодасидир. Аслида, чуқур ўйлаб кўрилса, инсониятни, қолаверса, бутун тирик мавжудотни егулик билан таъминлаб турувчи ҳам мана шу Ер, унинг тупроғи ҳисобланади. Зеро, бизга емиш бўлувчи барча ўсимликлар Замин бағридан озиқланади; гўштга ишлатиладиган чорваю бошқа ҳайвонларнинг озуқаси ҳам ўсимликлар ҳисобланади. Бошқа жонзотлар гўшти ҳисобига яшайдиган йиртқич ҳайвонларнинг емишлари ҳам, аслида ана шу Ердан униб чиққан ўсимликлар ҳисобига вояга етган бўлади. Хулоса шуки, барча тирик мавжудотнинг озуқа манбаи, уларнинг бошпанаси – Она-Ердир.
Қадимий Америка ҳиндулари Қуёшни Ота, Ерни Она сифатида эъзозлашган, уларга сиғинишган. Улар Заминни шунчаки моддалар йиғиндиси деб эмас, балки ҳақиқий жонли организм деб ҳисоблашган. Continue reading