Ҳамдардлик

dilmurod_onasiДилмурод Саййиднинг волидаси вафот этди

Ислом Каримовнинг ҳукми билан қамоққа тиқилган таниқли журналист Дилмурод Саййиднинг фарзанд доғида ёнган волидаси Ҳамди Толипова 89 ёшида оламдан ўтдилар.

Ёзувчи, шоир, журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййид “Йўқ” бадиҳаси билан дунё жамоатчилиги оғзига тушганди.

Уни бўҳтонлар билан қамашгандан кейин онаси бу ишни БМТ иштирокчиси орқали қайта кўришни талаб қилиб, халқато ташкилотларга қайта-қайта мурожаат билан чиққанди. Лекин қаттол режим йўлидан қайтмади.

Умр йўлдоши ва қизидан кейин онасидан ҳам айрилган сиёсий маҳкумга қачон озодлик берилади?  Каримов режимида одамийлик учуқунлари қолдимикан?

Дилмурод Саййид 2009 йилдан бери Каримовнинг зиндонида. Худойим унга бардош берсин, волидасини раҳматига олсин!

“Туронзамин”.

.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.