Дилмурод Саййид

dilmurodСен буни англатдинг, Султоним-укам!

2008 йил 15 октябр ҳаётимдаги энг оғир кун бўлди – 44 ёшли укам Султонмурод шу куни бу фоний дунёдан боқийга кўчди. Аллоҳ раҳмат қилсин! Уни хотирлаб, ўзимни эса овутмоқ илинжида нимадир қоғозга қоралаган бўлдим…

Ўткинчи бу дунё синоат экан,
Ҳар банда ўзгача бир ҳилқат экан-
Ҳар одим, ҳар сўзи бир ибрат,
Ҳар Одамнинг ўзи бир неъмат экан,
Одам Одам учун ғанимат экан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам!

Эй, Юрак, эзилма ғамнинг кўпидан,
Эй, Қаддим, эгилмақазо юкидан,
Жигарим, кўзларга чиқмасин қонинг,
Букиб ташламасин, Бағрим, армонинг,
Ини оға учун ғанимат экан,
Ўлим ҳамиша ҳақ-ҳақиқатэкан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам!

Танамда жон эмас тоқат руҳ бўлди,
Кўзим қум тўлди, тош-қорачуғ бўлди,
Кипригим юзимни тилди-тиғ бўлди,
Жигарим дардида жигар чўғ бўлди,
Тириклик аслида бир ғафлат экан,
Жонсиз вужуд бунга зўр ибрат экан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам!

Елкамда тобутмас бир тоғ силкинди-
Кўксимда шу он тоғдек доғ силкинди,
Бўғзимда тош қотган ўтли оҳ силкинди-
Куйдириб ташлади юрак-бағримни,
Сени кўмдим, кўмолмадим дардимни,
Ортда қолмоқ чексиз уқубат экан,
Тириклик аслида бир ғафлат экан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам!!!

20.Х.2008

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Dilmurod Sayyid. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s