Зиндондаги адиб ижодидан

dilmurodДилмурод Саййид: Толеимдек айла тийра етти осмонинг бу кун

Найлайин дарду ситам айлаб дилим қон йиғлатур,
Гоҳ алам, гоҳи хаёл, гоҳида армон йиғлатур.

Мен уни жоним дея кўксимга жо этган эдим,
Оқибат қийнаб таним, қалбимни ул жон йиғлатур

Кўзларимда ёш эмаским, бевафонинг заҳми бу,
Ваъда деб берган эди, ул лафзи ёлғон йиғлатур. Continue reading

Ҳамдардлик

dilmurod_onasiДилмурод Саййиднинг волидаси вафот этди

Ислом Каримовнинг ҳукми билан қамоққа тиқилган таниқли журналист Дилмурод Саййиднинг фарзанд доғида ёнган волидаси Ҳамди Толипова 89 ёшида оламдан ўтдилар.

Ёзувчи, шоир, журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййид “Йўқ” бадиҳаси билан дунё жамоатчилиги оғзига тушганди.

Уни бўҳтонлар билан қамашгандан кейин онаси бу ишни БМТ иштирокчиси орқали қайта кўришни талаб қилиб, халқато ташкилотларга қайта-қайта мурожаат билан чиққанди. Лекин қаттол режим йўлидан қайтмади.

Умр йўлдоши ва қизидан кейин онасидан ҳам айрилган сиёсий маҳкумга қачон озодлик берилади?  Каримов режимида одамийлик учуқунлари қолдимикан? Continue reading

Дилмурод Саййид

dilmurodСен буни англатдинг, Султоним-укам!

2008 йил 15 октябр ҳаётимдаги энг оғир кун бўлди – 44 ёшли укам Султонмурод шу куни бу фоний дунёдан боқийга кўчди. Аллоҳ раҳмат қилсин! Уни хотирлаб, ўзимни эса овутмоқ илинжида нимадир қоғозга қоралаган бўлдим…

Ўткинчи бу дунё синоат экан,
Ҳар банда ўзгача бир ҳилқат экан-
Ҳар одим, ҳар сўзи бир ибрат,
Ҳар Одамнинг ўзи бир неъмат экан,
Одам Одам учун ғанимат экан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам!

Эй, Юрак, эзилма ғамнинг кўпидан,
Эй, Қаддим, эгилмақазо юкидан,
Жигарим, кўзларга чиқмасин қонинг,
Букиб ташламасин, Бағрим, армонинг,
Ини оға учун ғанимат экан,
Ўлим ҳамиша ҳақ-ҳақиқатэкан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам! Continue reading