Муносабат

jm_20014_febrАлдов анатомияси

Ўзбекистонда битта ўртамиёна амалдор қамалгани ҳақида матбуотга маълумот сиздирилса, тамом, “ура-ура” бошланиб кетади. Гап айланиб-айланиб ҳукумат тозалаш ўтказмоқда, деган алдовнинг тепасига чиқади. Одамларда умид пайдо бўлади, миш-мишлар болалайди, президент мусичаи бегуноҳ, унинг атрофидагилар юлғич-порахўрлар дейиш авж пардасига етади.

Алдашга бола яхши деган гап бор. Бу алдовчининг маҳорати билан бирга боланинг ҳам алданишга мойиллигидан, бола анатомиясидан келиб чиқади.

“Ухла, бўлмаса, алабўжи олиб кетади”.

“Ухлсанг, эртага паркка олиб бораман”.

“Жим бўл, ана аждаҳо келаяти”.

“Овозингни ўчирмасанг, мелиса чақираман”

“Хўрозқандингни чўз, туя қилиб бераман” .

Булар ота-отаннинг сиёсати. Болаларни алдаш учун айтилган ва айтиладиган гаплар. Лекин шу нарсани ИАК ҳам халқни алдаш учун ишлатиб келмоқда. “Ота” –да! Фақат оиладаги ибтидоий сиёсатга кенгроқ кўриниш берган, холос. Замонавийлаштирган.

Озгина ўйлаб кўринг,  бугунгача нечта вилоят ва шаҳарнинг ҳокимлари қамалди?  Ҳа, қамалмаганини, судланмаганини санаш осонроқ.

25 йилдан бери ҳар йили казо-казолар ушланади, зиндонга отилади ва   умум тилида “тозалаш” ўтказилади. Лекин тоза жой йўқ. Ахлат устига ахлат тўкилаверади.

Бундай шароитда фақат ИАКни айблаш ҳақиқатдан ҳам мантиққа зид. У ўз ролини моҳирлик билан ўйнамоқда. Ҳаммани лақиллатмоқда, алдаяпти. Мачитга борса -диндор, мажлисга борса-коммунист! Қойил қолиш керак унга. Лекин қойил қолиш дегани “Хўрозқандингни туя қилиб бераман” деганда оғиз очилиб, анқайиб қолиш дегани эмас-да.

Қойил қолиш дегани “ота”нинг алдaшини тушунмоқ дегани ҳамдир. Бошқача айтганда, бола анатомиясидан қутилишдир.

Бу кўпроқ “ота”нинг алдовини ура-ура қилиб, “ўгай болаларни” ишонтираётган асранди “болалар”га тегишли.

Ж. Маматов.

jahonnoma.com saytidan

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, JM and tagged . Bookmark the permalink.