“Озодлик” радиосида баҳс

Тилни ҳам ҳукумат бошқарсинми?

Бундан салкам 25 йил олдин – 1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳақидаги қонунни қабул қилди.

Бу ўша йили қабул қилинган 3561- қонун эди. Бу совет Ўзбекистонида халқ талабига кўра қабул қилинган илк қонун сифатида тарихга кирди.

Бугунги Қурултой эшиттиришида бундан 25 йил муқаддам бу тарихий қарорни қабул қилиниши давридаги вазиятдан яхши хабардорлар хотираларига қулоқ берамиз.

Шунингдек, ўтган 25 йил даврида ўзбек тилининг мақоми мустаҳкамландими, деган саволга ҳам жавоб изладик.

Эшиттиришда Халқаро тилшунослар академияси аъзоси¸ Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, ўзбек- инглиз изоҳли луғати муаллифи Жаҳонгир Муҳаммад¸ дунëнинг 7 тилини мукаммал билган полиглот журналист Сирожиддин Ислом ва ўзбекистонлик тарихчи Шуҳрат Барлос иштирок этди. Continue reading